19 June 2009
19:14 - Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармаси раҳбари Акмал Акромов жиноий жавобгарликка тортилган
Кеча Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи, “Тошкент оқшоми - Вечерний Ташкент” газеталари Бош муҳаррири Акмал Акромов Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ҳибсга олинган ва унга нисбатан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва таъмагирлик эпизоди юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Гўё, у кўнгиочар газета очиш талаби билан келган шахсдан пора олаётганда ҳибс этилган.

Лекин бугун у тилхат орқали очиққа чиқарилган. Бу маълумотларга ҳозирда расмий тасдиқ йўқ. Унинг таҳририятдаги котибаси (+998 71 232 11 18) юқоридаги маълумотларни рад этмади. Информацион ваакум шароитида номенклатурада турувчи, бунинг устига Тошкент шаҳар кенгаши депутати бўлган шахс билан боғлиқ маълумотларни аниқлаштиришнинг ўзи бўлмаслигини ҳар ким тушунса керак.

Ўзбекистон тажрибасидан шу ҳам маълумки, Акмал Акромов даражасидаги шахслар жиноят учун қамалмайди, одатда улар бирорта шартли жазо билан қутуладилар. Бу сафар ҳам шундай бўлса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону