19 June 2009
21:34 - Эроннинг оятуллоҳи жума номозида Маҳмуд Аҳмединажод тарафини олди
Ўтган жума куни бу мамлакатда ўтказилган президент сайловининг натижаларидан норози бўлганлар ҳали-бери тинчийдиганга ўхшамайди. Сайловда ютқазгани расмийлар тарафидан эълон қилинган Али Мусавининг тарафдорлари кеча ҳам норозилик акцияларини давом эттиришди.

Бгун кўзлар жума намози олдидан ваъз қилинши аввалдан эълон қилинган Эроннинг Олий раҳбари Оятуллоҳ Ҳоменеийда (расмда) эди. Эрон Университетининг масжидидаги намозга президент Аҳмединажод ва парламент раиси Али Ларижони ҳам келишди. Шу ерда Оятуллоҳ ўз позициясини очиқлади. Унинг сафсаталарига кўра, Эрондаги сайлов адолатли бўлган, Ироқ ва Афғонистонни қонга ботирган АҚШ инсон ҳуқуқлари ҳақида гапиришга ҳаққи йўқ У Маҳмуд Аҳмадинажотни қўллаб-қувватлашини билдирди. Таклиф қилинишига қарамасдан, Али Мусави бу номозга келмади.

У, айни замонда, Конституция қўриқчилари номли орган сайлов натижалари бўйича тушган шикоятларни ўрганиб чиқажагини ва адолатли қарор чиқаражагини айтган.

Эслатиб ўтамиз, Конституция Қўриқчилари деб номланган органнинг асосий вазифаси парламентда қабул қилинадиган қонунларнинг Исломга, тўғрироғи, шариатга мос келиш келмаслиги ҳақида ҳукм чиқариш, юқори даражали лавозимларга сайланаётган ёки тайинланаётганларнинг номзодини тасдиқлашдир. Конституция Қўриқчилари парламентнинг ҳар қандай қарорига вето қўйиш ваколатига эга. Президентликка ва парламент аъзолигига номзодлар ҳам уларнинг тасдиғидан ўтиши шарт. Унинг 12 аъзоси бор, улардан 6 нафари Олий раҳбар тарафидан, қолган 6 нафари Мажлис (парламент) тараифдан тайнланади.

Шулардан келиб чиқилса, Конституция Қўриқчилари қандай ҳукм чиқариш олдиндан маълум – у Маҳмуд Аҳмединаэоднинг тарафида бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону