18 June 2009
13:20 - Туркияда янги жанжал: армия исломчиларни йўқ қилмоқчими?
Туркияда сиёсий жанжалларнинг кети узилмайди. Шу кунларда Туркия оммавий ахборот воситаларининг асосий мавзуси гўёки Туркия армиясининг Бош штабида тайёрланган ва полициянинг қўлига тушиб қолган “рекационерларга қарши операция плани”. Бу ҳужжат исломчиларга яқинлиги билан танилган “Тараф” газетасида эълон қилинди. Газетадаги мақоланинг номи айнан шундай: “АТП ва Гуленни битириш плани”.

Бош штаб ўзининг бу ҳужжатга алоқаси йўқлигини очиқлади. Аммо, ҳужжат шунчалик муҳим эдики, масала Бош штабнинг раддияси билан битмасди.

Жуда қисқа қилиб айтса, очиқ айтилмаса ҳам, ҳужжатнинг моҳияти - гўёки замонавий реакционерликнинг ўчоғи бўлган ҳокимиятдаги Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) ва ҳозир Ўзбекистондан ҳам кўпчиликка маълум бўлиб қолган “нурчилар” ҳаркатининг замонавий лидери Фатхулла Гулен ҳамда у билан боғлиқ структураларни йўқ қилиш планидир.

Ҳокимиятдаги АТПнинг юқори даражали раҳбарлари ҳам мухолифатдаги демократлар ҳам бу ҳужжат бўйича давлатниннг тегишли органлари шуғулланиши ва демократия ҳимоя қилиниши кераклигини гапирмоқдалар. Лекин, иккала томон ҳам бошқа-бошқа мақсадларни кўзламоқда.

Ҳокимиятдаги партиянинг мақсади – ҳатто мамлакат парламенти аъзоларининг ҳам кўпчилигининг фикрича, мамлакатда ҳақиқий ҳокимият бўлган ва давлатнинг дунёвийлигини кафолатчиси ҳисобланадиган армиянинг сиёсатдаги ролини камайтириб қўйиш, демократларнинг мақсади эса, ҳокимиятдаги партия ва фатхуллачиларнинг ростдан ҳам реакцион кучлигини исботлаш.

Хуллас, Туркияда исломчилар билан дунёвий давлатчилик тарафдорларининг кураши янги поғанага чиққанга ва ечим нуқтаси яқинлашганга ўхшайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону