18 June 2009
13:34 - Қамоқхонадан яна бир маҳбуснинг жасади келди
Кеча тунда Зарафшондаги 64/48-жазони ижро этиш муассасасидан мамлакат конституциявий тузумига тажовуз қилганликда айбланб, жазо муддатини ўтаётган 45 яшар Неъмат Зуфаровнинг жасади келди, деб ёзди “Озодлик овози” интернет нашри. Неъматнинг танасида кўплаб жароҳат излари бор эди, ИИВнинг жазони ижро этиш Бош бошқармаси мутасаддилари уни тезроқ кўмишни талаб қилишди. Уларнинг таъкидлашича, маҳбус ўзни осган.

Сайтнинг ёзишича, жазони ижро этиш муассасаларидан сиёсий маҳбусларнинг жасади қайтиши одатий ҳолга айланмоқда. Бундан бир муддат муқаддам 33 яшар Муҳаммадшокир Ортиқов ҳамда 36 ёшли Абдураҳмон Қўчқоров билан ҳам шундай ҳодиса содир бўлган. Қийноқ туфайди қамоқда жон берган Ҳошим Қодиров, Истам Худойбердиев воқеаси ҳам ўз вақтида оммавий ахборот воситаларининг мавзусига айланганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону