18 June 2009
11:29 - “Эзгулик” яна қийноқлар ҳақида бонг урмоқда
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг бугун тарқатган 26-сонли релизида Юнусобод тумани ИИБ жиноят қидирув бўлими тезкор вакилларининг босқинчилик, талончилик, ўғирлик, муассасалар ҳужжатларини босқинчилик билан эгаллаган ҳамда вояга етмаган шахсни жиноятга ундаган “гуруҳ”ни фош қилгани айтилади. Гуруҳ сўзининг қўш тирноққа олингани сабаби эса релиз давомида англашилади. Релизда айтилишича, юнусободлик 6 нафар ўспирин 259-мактабга ўғирликка тушишган. Айблов хулосаси тили билан айтганда, босқинчилик, талончилик, ўғирлик йўли мактаб ошхонасидан эски музлатгич, алюмин кастрюлка, хамир қорадиган тоғора, бир неча кило ширинлик ва 4 дона кетчуп(!)ни ўмаришган.

Бугунги суд мажлисида давлат айбловчиси бу безори боаларни 10 йилдан қамоққа жазосига ҳукм қилишни сўраган. Дастлабки тергов ва суриштирувлар даврида болаларни дўппослаган миршабларни жиноий жавогарликка тортиш ҳақида суддан ажрим чиқаришни сўраган. Суд прокуроринг талабини бажарадими-йўқми, зўровонлик билан олинган далиллар асосида болалар узоқ йиллик қамоқ жазоси билан сийланадигандек. “Эзгулик” мазкур ҳолатларни таҳлил қила туриб, мамлакатимиз миллий қонунчилигида қийноқ ва зўраки иқрорларнининг таъқиқлангани, бу борадаги халқаро ҳуқуқий ҳужжатларнинг аллақачон тан олинганига қарамай гумондор, айбланувчига нисбатан ноинсоний муносабат одатий нормага кириб бораётганини таъкидлайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону