17 June 2009
04:42 - ШҲТдаги раислик Ўзбекистонга топширилади

Аввал маълум қилингандек, Россиянинг Екатеринбург шаҳрида 15-16 июнь кунлари Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, ХХР раиси Ху Цзиньтао, Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиев, Россия президенти Дмитрий Медведев, Тожикистон президенти Эмомали. Раҳмон, Ўзбекистон президенти Ислом Карим иштирок этишди.

 

Давлат раҳбарлари Россия Федерациясининг ШҲТ даги раислигига юқори баҳо беришди. Ва Екатеринбург саммити даврида кўрсатилган меҳмондўстлик учун Россия томонига миннатдорчилик билдиришди.

 

ШҲТ га аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгаши йиғилишининг якуни бўйича биргаликдаги коммюнике имзоланди. Унда ШҲТ га аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши 2010 йилда Тошкентда ўтказилиши айтилган. ШҲТ Хартиясига биноан, ташкилот раислиги келгуси йилда Ўзбекистон Республикасига ўтади. // Регион. Уз

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону