17 June 2009
04:14 - Дилмурод Саййидга қўйилган айбловлар касбий фаолияти билан боғлиқлиги фош бўлмоқда

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти тарқатган пресс-релиздан маълум бўлишича, жамият фаоли Дилмурод Саййид устидан бораётган маҳкама аллақачон ўзининг сиёсий аҳамиятга эга эканини исботлаб бўлди.

 

Суднинг кечаги мажлисида ҳимоячи Абдраҳмон Ташанов томонидан Дилмуроднинг ўткир сурункали силга чалингани муносабати билан унга нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартириш ҳақидаги илтимосномаси рад қилинди. Сўнгра суд тергови бошланиб, унда журналистнинг 2004 йилда 5000 АҚШ талаб қилганидан шикоят қилган жабрланувчи-даъвогар, жомбойлик ширкат раиси Сайдулло Боймуродов сўроқ қилинди.

 

Собиқ раис Дилмурод Саййиднинг матбуотдаги танқидий мақолаларидан сўнг ўзининг икки марта жиноий жавобгарликка тортилгани, шундан сўнг раисликдан кетгани ҳамда МХХ ходимлари ўша пайтлари унга диктофон бериб, журналистни тутиб бериши лозимлигини уқтирганини таъкидлади. Бироқ у қўрққанидан МХХчиларнинг таклифига кўнмаган экан. Мазкур кўрсатма журналистга 2004 йилдаёқ тузоқ қўйилганини исботлади, шундан сўнг суд чоршанбагача танаффус эълон қилишга мажбур бўлди.

 

Суд мажлисида кузатувчи сифатида "Бирлик" Партияси Самарқанд ташкилоти раиси Холиқназар Ғани ҳам иштирок этмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону