17 June 2009
01:21 - Таиланд тижоратчилари ташрифига тайёргарлик қизғин
Бугун маҳаллий газеталарнинг деярли барчасининг бош мавзусига айланган хабарда айтилишича, шу йилниннг 19-22 июнь кунлари Таиланд Тижорат вазирлиги делегацияси мамлакатимизга келади. Делегация бир неча кун давомида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Украина мамлакатлари ўртасида савдо ва инвестицион ҳамкорликка бағишланган тадқиқот ишларини олиб борармиш. Ташриф мобайнида Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар ва инвестициялар вазирликларида музокаралар ўтаркан.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону