17 June 2009
01:02 - Екатеринбургда нима бўлди: аввал ШҲТ, кейин БРҲХ, орада Ҳиндистон-Покистон учрашуви
Бугун бу шаҳарда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити тугалланди. Саммити икки кун ўтгандек тасаввир қолдирилган бўлса ҳам, аслида расмий йиғилиш фақат бугун бўлди. Кеча, кузатувчиларнинг ҳам иштирокидаги тушликдан ташқари асосан икки тарафлама учрашувларга урғу берилди. Саммит баҳонасидаги йиғилишнинг асосий натижаси ҳам шу учрашувлар бўлиши мумкин.

Саммит аввал тор доирада (фақат президентлар) ва пленар мажлис шаклида ўтказилди. Пленар мажлисга ҳамма мамлакатларнинг ҳайъатлари ва кузатувчи давлатларнинг ҳайъатлари иштирок этишди. Кун тартибидаги асосий масала ҳам аниқ: дунё бўйлаб давом этаётган молиявий-иқтисодиу кризиснинг таъсирини камайтириш ва ундан чиқиш йўлларини қидириш. Бундан ташқари Шимолий Кореянинг ядровий синовлари қоралангани маълум.

Тор доирадаги йиғилиш ва пленар мажлисда кўрилган масалаларнинг тафсилотлари ҳали ахборот воситаларида ёритилмади. Аммо, кўринишидан, Россия ва Хитойнинг асосий мақсади – АҚШ долларининг дунёдаги ўрнида озгина бўлса ҳам четга суриш учун янги валюта яратишдир. Лекин, бу масалада ҳали ҳеч қандай конкрет қадамлар қилинмаган, чунки, қилинадиган қадамларнинг контурлари Россия ва Хитойнинг ўзи учун ҳам аниқ эмас.

Аниқ бир натижасиз тугаган ШҲТ саммитидан кейин Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитой (БРҲХ) давлат раҳбарларининг анъанага айланган йиғилиши бўлди. Дунёда БРҲХ номли янги халқаро структура яратилгани гапирилаётган бўлса ҳам, у қанчалик ҳаётий нарса эканлиги маълум эмас. БРҲХ йиғилишида ҳам асосий мавзу, табиий, дунёдаги кризис бўлган. Бу ерда ҳам Россия АҚШ долларининг дунёдаги мавқесини камайтириш учун ҳаракатлрини давом эттирган. Лекин ҳозирча биронг натижга эртшолмаган, ҳатто бу йўналишда бирон-бирваъда ҳам олмаган.

БРҲХнинг умумий гаплардан иборат декларациясида кейинги саммит Бразилияда ўтказилиши билдирилган.

ШҲТ ва БРҲХ йиғилишларидан ташқари, Екатеринбуогда яна бир муҳим воқеа бўлган, дейиш мумкин. Бу воқеа – Бомбейдаги террористив ҳужумлардан кеийн оралари мутлақо бузилган Ҳиндистон ва Покистон лидерларининг илк учрашувидир. Бу учрашувнинг тафсилотлари маълум эмас, аммо, муҳим бўлгани – улар учрашиб туришга келишишган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону