17 June 2009
01:38 - Янги толибонлар Швецияда пайдо бўлишмоқда
Швециянинг DN газетаси 13 июнда ТТ агентлигига асосланиб, Швеция хавфсизлик хизмати SÄPO шу давлатда яшаётган мусулмонларни назорат қилаётгани ва баъзи мусулмонлар хавфсизлик хизмати тарафидан суҳбатга таклиф қилинаётгани ҳақида хабар беради.

Мақолада айтилишича, Швециянинг хавфсизлик хизмати террорист сифатида ривожланиш йўлига кирган ёки зўравонлик кучлар вакилига айланиши эҳтимоли бор инсонларни суҳбатга чақирмоқда. Бундан баъзи мусулмонлар норози бўлишмоқда, дейилади мақолада. Лекин Швеция хавфсизлик хизматининг террорга қарши кураш бўлими бошлиғи Матс Паулссоннинг (Mats Paulsson) айтишича, норозиликга ҳеч қандай асос йўқ, чунки суҳбатда қатнашиш ихтиёрий.

Швецияда келажакда террористга айланиши мумкин бўлган ва ҳозирнинг ўзида демократик Швецияда Толибон қоидаларига риоя қилиб яшайдиган ва бу яшаш тарзини ҳамма мусулмонларга сингдириш учун ҳаракат қилаётганлар ростдан ҳам кўпаймоқда. Бундай мусулмонлар Ғарб демократияси яратиб берган эркинликлардан фойдаланиб, барча мусулмонларни ўзлари каби толибончиларга, ал-қоидачиларга айлантиришмоқчи, дейди “Ҳаракат” мухбири.

Шундайлардан бири Дилмурод Худойқул исмли кимса бўлиб, у барча мусулмонлар устидан ҳукм чиқаришни бошлаб хам юборибди. Бир мақоласида у шундай деб ёзибди: “...Сиз ўзбекча гапираётганларни ҳаммасини мусулмон деб ўйлаяпсизми?... Бу ўзбекнинг илмлиман деганларидан анча-мунчаси чет-элга келиб, Ислом деса, шариат деса лабига тошма тошадиган бўлиб қолганини наҳотки сезмаётган бўлсангиз? Мусулмон ўзбекларнинг муҳим масаласини ижодкорлар ҳукмига, буни ичида кўплаб демократлари бўлганларга ташламоқдасиз.”

Унинг мақоласидан бошқа иқтибос: “...Ўзбекистонлик ўзбек деганда мени кўз ўнгимда исломий инсон гавдаланади. Лекин гувоҳи бўлиб турганимиздек айрим ўзбеклар демократия мафкурасини хақ билибдилар. Начора, Оллоҳ ҳидоят берсин уларга деймиз.”

Бу одамни гапидан тушунарлики, Дилмурод кабиларнинг қўли баланд келган кун уларнинг ўлчамига тўғри келмаган ўзбеклар ё тошбўрон қилинади ё калласидан жудо қилинади.

Дилмурод Худойқулнинг дўсти Абутов хам демократлар хусусида ҳукмини аниқ айтган: “Чунки, бу хаёт тарзи бизни мусулмон халқлари руҳиятига зиддир.” Зид бўлгач, демократлар ўлимга маҳкум.

Шу фикрга эга бўлган янги толибонлар бир неча кун олдин швециянинг бир шахарчасида йиғилишиб қандайдир ташкилот тузишгани ҳаммани ўйлантириб қўйиши керак, чунки уларнинг яширин мақсади нима эканлигини аниқ.

Демак, Швеция хавфсизлик хизматларининг умуман мусулмонлар ва хусусан ўзбеклар билан қизиқиши давом этади, суҳбатга чақириладиганларнинг рўйхати кенгайиб боради.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону