15 June 2009
23:45 - Мухолифатчи Саломэ Зурабишвили Гуржистон ички ишлар вазири ўринбосари бўлди
Грузия Online сайтида тарқатилган хабарга кўра, радикал мухолифатчи, “Гуржистон йўли” партиясининг лидери Саломэ Зурабишвили ички ишлар вазирининг ўринбосари бўлишга розилик билдирган. У эртага ўз вазифасини бажаришга киришишини билдирди. У мухолифатчиларнинг 2 ойдан бери давом этаётган норозилик акциялари давомида полиция билан чиққан тўқнашувларни ўрганишдан иш бошламоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Саакшвили ҳокимиятга келган вақтда Саломэ Зурабишвили Франциянинг Гуржистондаги элчиси эди. Саакашвилиши ўша пайтдаги Франция президенти Жак Широкка шахсан мурожаат қилиб ва унинг розилиги билан Саломэ Зурабишвилига Гуржистон фуқаролиги берди, кейин уни Ташқи ишлар вазир этиб тайинлади. Аммо, улар узоқ вақт бирга ишлай олмадилар ва Саломэ Зурабишвили мухолифатга ўтиб кетди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону