15 June 2009
23:23 - Толиблар тўйда ўйин-кулги қилган музикачиларнинг бошини қириб жазолашди
Афғонистонда Ислом фанатикларини бирлаштирувчи Толибон ҳаракатининг жангарилари бир қишлоқда тўй бўлаётган жойни босишган ва музикачиларнинг бошини қириб, сўнгра уларни дарахтларга осиб кетишган. Уларни эртаси куни қишлоқликлар кўриб қолиб, қутқаришган. Уларни осиб кетишдан олдин, тўйларда музикачилик қилмаслик ҳақида қасамёд қилдиришган. Маълумки, Толибон ҳокимиятда бўлган вақтда музика чалиш қонун билан тақиқлангади.

Ҳозир Толибон Афғонистоннинг шарқ ва жанубида баъзи вилоятларни янгидан назорат остига олишга интилмоқда, дейилади Reutrs агентлигининг бу воқеа ҳақидаги хабарида.

Исломнинг фундаменталар маслаларида, маслан, Каъба томонга қараб номоз ўқиш, қуёш чиққандан ботгунча 5 марта номоз ўқиш каби фундаментал тушунчалар ўз вақтининг уламолари тарафидан хато тавсир қилиниши натижасида чалкашликлар чиқмоқда, дейди “Ҳаракат” мухбири. Шундай замонда музикани таъқиқлаш қанчалик мантиқсизлиги оддий мусулмонларга тушунтириш қийин бўлади, балки, тушунтириб ҳам бўлмас. Бу боши бек кўчадан чиқишнинг бирдан бир йўли - Исломда ислоҳотлар қилиш ва Қуръонни замонавий билимлар доирасидда янгидан тавсир қилишдир. "Ҳаракат" сайтида кўтарилган бу масала қанчалик актуал эканини ҳазир ҳамма тушуниб бормоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону