16 June 2009
00:46 - “Эзгулик” фаоли 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Шу йилнинг мартида Жиззах вилояти Пахтакор тумани ИИБ ва прокуратураси ходимлари томонидан гўёки маҳаллий фуқародан товламачилик йўли билан 600 АҚШ доллари миқдорида пул олаётганида ҳибсга олинган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Пахтакор тумани бўлими раиси Саидрасул Хушбеков 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда хабар қилган “Эзгулик”нинг Жиззах вилояти бўлими вакили Абай Байбулатов Саидрасулнинг ҳаракатлари ҳақиқатан ҳам шубҳали бўлгани, шу боисдан ҳам жамият фаоллари унинг ҳимоясига отланмаганини билдирди.


Аммо, жамиятнинг раҳбатияти бу фикрга қўшилмайди, дейди мухбиримиз. Чунки, ҳатто Саидрасул Хушбековнинг ҳаракатларида шубҳали жойлари бўлса ҳам, уларни тўла аниқлашга интилиш зарур. Ваҳоланки, ҳозирги режим мутлақо айбсиз одмаларни ҳам жазога тортишга уста бўлиб кетган. Шу сабабили, “Эзгулик” жамияти бу ишга тўла аниқлик киритиш учун керакли ҳамма нарсани қилади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону