15 June 2009
22:51 - Тошкентда халқаро конференция: Демократик сайловларни ўтказишнинг халқаро стандартлари ва Ўзбекистон сайлов қонунчилиги

10-11 июнь кунлари "Демократик сайловларни ўтказишнинг халқаро стандартлари ва Ўзбекистон сайлов қонунчилиги" мавзуида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди, деб хабар беради УзРепорт. Анжуман Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, Тошкент давлат юридик институти, Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти томонидан Нагоя университети (Япония) ҳамда ЕХҲТ лойиҳаларини мувофиқлаштирувчининг Ўзбекистондаги офиси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда Германия, Ҳиндистон, Италия, Литва, Россия, Жанубий Корея, Япониядан таниқли экспертлар, мутахассислар, олимлар иштирок этди.

 

Бундан бир ҳафта олдини ҳам ЕХҲТнинг Тошкентдаги офиси иштирокида инсон ҳуқуқларига оид конференция ўтказилганини ҳақидаги хабарга комментарий берганда, ЕХҲТнинг Тошкентдаги офиси ошкоралик руҳидан воз кечиб, бу каби анжуманларда ҳукуматнинг ўйинчоқғига айланиб бораётгани, бу каби йиғилишларга мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари, энг камида, ҳукумат тарафидан расман тан олинган “Эзгулик” жамияти фаоллари таклиф қилинмаётгани, ЕХҲТ бунга кўз юмаётганини қоралагандик, дейди “Ҳаракат” мухбири.

 

Тўғри, Тошкентда ўтказилаётган бу анжуманлар масхарабозликдан бошқа нарса эмас, аммо уларга таъсир кўрсатишга ҳаракат қилиш - ўзбек демократларининг вазифаси бўлиши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону