12 June 2009
11:47 - Америкаликларнинг ҳам Эрон президенлигига номзод бўлган озоридан умидлари бор
Reuters агентлиги эртага Эронда бўладиган президент сайловлари ҳақида берган хабарида сайловнинг фаворити ҳисобланган Маҳмуд Аҳмадинажодга бошқа 3 номзоддани бири бўлмиш Мирҳусейн Мусави жиддий рақиб бўлиши мумкинлигини тахмин қилади. Агентлик собиқ бош вазир Мирҳусейн Мусавининг миллати озори эканлигини тилга олмаса ҳам, уни радикал Аҳмединажоддан фарқли ўлароқ тоқатли (moderate) исломчи деб ҳисоблайди.

Ҳозирги президент Аҳмединажод Эрон иқтисоди яхши аҳволда эканлигини гапирмоқда, аммо мамлакатда инфляция 15 фоиз атрофида экан. Собиқ бош вазир иқтисодни яхши билдаиган одам сифатида Аҳмединажоднинг қилган хатоларини танқид қилиши унга бериладиган овозларни кўпайтириши мумкин. Лекин, мамлакатнинг ташқи сиёсати сайловда ким ютишига қараб ўзгармайди, чунки, ташқи сиёсатни Оятуллоҳ Али Хаменеи (расмда) белгилайди. Шундай бўлса ҳам, Мусавининг сайловда ғолиб чиқиши Ғарб инвесторларнинг бу мамлакатга қизиқишини орттириши мумкин.

Агар эртага 46 миллион сайловчи қатнашадиган сайловда ҳеч бир номзод ютиш учун етарли ововз ололмаса, бир ҳафатадан кейин, яъни 19 июнда энг кўп овоз олган икки номзод иштирокида ҳал қилувчи яна бир сайлов бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону