12 June 2009
01:50 -
Сенсация: Россия ниҳоят таслим бўлди ва Черномирдинни Украина элчилигидан чақириб олди

Рус ахборот воситалари ҳозиргина сенсацион хабар тарқатдилар. Президент Медведев Россиянинг Украинадаги элчиси Виктор Черномирдинни лавозимидан олиб, уни ўзига МДҲ мамлакатлари бўйича иқтисодий маслаҳатчи этиб тайинлабди.
Черномирдин элчилик қилган даврида, айниқса, у мамлакатда сиёсий инқироз кучайиб, руспараст кучлар ғолиб келаётгандек кўринган охирги йилларда, ҳокимиятдаги демократларни масхара қиладиган, уларга ақл ўргатадиган баёнотлар бериши билан жанжалчи одамга айланганди. Буни кўриб-билиб турган Москва, дипломатик нормаларни оёқ ости қилиб, Черномирдинни на чақириб олди на уни жиддийроқ бўлишга чақирди.
Ниҳоят, Тимошенко-Янукевич коалицияси тузилмасдан бузилгандан кейин, Россия чекинди ва шу коалиция тарафдори бўлган жанжалчи-элчисини чақириб олишга қарор қилди. Яна ҳам тўғрироғи, Чердомирдин Путиннинг топшириғи ва иштирокида бошланган коалиция тузиш ишини охирига етказолмади.
Бу - Виктор Юшченконинг ғалабасидир.