12 June 2009
01:56 -
“Бирлик” фаоли туҳмат қилишда айбланмоқда
“Бирлик” Партияси Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар бўлими раиси Нодир Аҳадга нисбатан Ўзбекистон Ресубликаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг туҳмат қилишга оид моддаси билан маъмурий иш қўзғатилган. Эртага вилоятнинг Яккабоғ туманида яшовчи бир нафар оқсоқол ва икки участка нозирининг бу ҳақдаги даъвосини фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро суди судьяси Расулов раислигидаги маҳкама кўриб чиқади.
Нодирнинг ўзининг айтишича, у айрим сайтларга вилоятда ҳижобли аёлларнинг тутиб кетилаётгани, миршаблар томонидан уларга нисбатан тазйиқларнинг авж олаётгани ҳақида мақолалар ёзган. Суд қонунга кўра, увни жаримага тортиши ёки бошқа маъмурий жазо белгилаши мумкин. Воқеалар ривожини мухбирларимиз кузатиб бормоқда.