12 June 2009
00:42 - Абдураҳим Пўлат: Саводсиз журналистлар билан эфирда суҳбат сиёсатчининг обрўсини туширади
Мен бу фикримни кўп марта айтганман, бугун уни яна бир марта қайтариш имкони чиқиб қолди. “Озодлик” радиосининг Сарвар исмли ходими телефон қилиб, “20 йил аввалги воқеалар” номи остида бир туркум эшиттиришлар тайёрлаш ниятлари борлиги, ҳозир “Бирлик”нинг Таъсис қурултойи ҳақида эшиттириш тайёрланаётганини айтиб, унда иштирок этиш-этмаслигимни сўради.

Унга яқинда бўлган бир воқеани эслатдим. Янглишмасам, Нью-Йоркка яқинда келиб ўрнашган ўзбекистонлиек кино- ёки телеоператор ёки режиссер мухолифатнинг тарихини ёритувчи суҳбатлар ёзиб олишни ўйлаётганини айтди. Бироз у ёқ бу ёқдан гаплашдик. У мухолифатнинг тарихи ҳақида кўчадаги гаплардан бошқа нарса билмас экан. Мен унга жиддий ишга қўл урушдан олдин мавзуни ўрганиш керак, деб маслаҳат бердим. Жавобсиз ҳам тушундимки, у ўз режасидан воз кечгани йўқ, аммо, у энди мухолифат тарихини Абдураҳим Пўлатсиз “ёзади”. Ваҳоланки, менинг гапларимдан хафа бўлиш мантиқсиз, чунки, журналист ҳам режиссер ҳам ишламоқчи бўлган мавзуларини аввал ўрганишлари шартлиги ойдек равшан нарса.

Сарварга ҳам шундай дедим: “Бундай жиддий мавзуга қўл урмоқчи бўлибсиз, 1-2 кун уйқуни камайтириш ҳисобига бўлса ҳам, аввал мавзуни ўрганишингиз керак. Аммо, биламанки, “Озодлик” радиосининг саводсиз мухбирларига бу оддий ҳақиқатни тушунтириб бўлмаган ва бўлмайди. Шу сабабли...” Телефон у трафдан узилди. Бу ҳам мен учун янгилик эмас. “Абдураҳим Пўлат билан гаплашатуриб, телефон трубкасини қўйиб қўйдим” деб мақтанадиган одамлар сони биттага кўпайди холос.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону