12 June 2009
00:18 -
Анқарани жала, Туркияни кана босди
Бугун Анқарада жалага айланган ёмғир сиёсатга ҳам таъсир кўрсатди. Воқеалар мамлакат парламенти – Туркия Буюк Миллат Мажлиси биносининг катта мажлислар залида шипдан сув томчилай бошлаши билан бошланди. Ҳамма ТВ каналлар кўрсатган манзара эътибор берадиган даражада муҳиммасди, аммо бу - парламент. Бу ерда ҳамма нарса муҳим.
Мухолифат депутатлари телекамералар олдида дарҳол ҳукуматни ва ҳокимиятдаги партияни мазах қиладиган сўзлар айтишга бошлашди, мана ҳокимиятнинг аҳволи дея. Ҳокимиятдаги партиянинг вакиллари эса, буни мухолифатдан сўранг, уларга мазза бўлди деб камералар олдидан қочишди.
Параламент мажлисида танаффус эълон қилингди. Бир-икки соат ҳам ўтмасдан ҳамма нарса тузатилда, мажлис давом этди.
Аммо, Туркиянинг бошига келган бошқа балодан бунчалик осон қутилиб бўлмаса керак. Бир-икки кундан бери Туркияни заҳарли каналар босган. 21 киши, уларнинг ичида бир неча ойлик чақалоқ ҳам бор, ўлган. ТВлар орқали эълон берилмоқда: “Агар танангизга кана ёпишса, уни ўзингиз олиб ташлашга ҳараат қилманг, тезда доктор чақиринг ёки докторга югуринг, акс ҳолда ёмон бўлади”. Бўлмоқда ҳам, ўша ўлганларнинг асосий қисми – бу эълонни эшитмасдан ёки эътибор бермасдан, бўйнига ёки оёқ-қўлига ёпишган канани ўзлари олиб ташлаб, канадан қутулдик деб ўйлаганлар. Аслида, хавф - кана эмас, унинг заҳари.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения