11 June 2009
23:38 -
Фақат Обама эмас, яшин ҳам қирғизларни танламоқда
Охирги уч ой ичида Қирғизистонда уч киши яшин уриши натижасида ҳалок бўлди. Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида яшин Орол қишлоғида яшовчи Латифахон Абдухолиқовани далада ишлаётган пайтида урган. Унинг 3 боласи етим қолди.
2 кун аввал Ўш вилоятида мол боқаётган 41 ёшли Жумагул Каримовни яшин урган. 5 боланинг онаси ҳалок бўлган. Ундан аввал 14 ёшли қиз Ўшда яшин ургандан кейин оғир ярадор бўлиб, кейин оламдан ўтганди.
Бу маълумотлар Қирғизистон фавқулодда ҳолатлар вазирлиги томонидан тарқатилди.