10 June 2009
16:17 - "Мирзо Улуғбек ва унинг жаҳон фани ривожига қўшган ҳиссаси" илмий конференцияси очилди
Самарқанд шаҳрида "Мирзо Улуғбек ва унинг жаҳон фани ривожига қўшган ҳиссаси" мавзусида халқаро илмий конференция бошланди.

Тадбир буюк ўзбек астрономи, давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллудининг 615 йиллиги, шунингдек, ЮНЕСКО томонидан 2009 йилнинг "Халқаро астрономия йили" деб эълон қилиниши муносабати билан уюштирилмоқда.

Конференцияда Ўзбекистон, Озарбайжон, Бангладеш, Италия, Эрон, Ҳиндистон, Россия, Туркия, Франция ва Япониядан келган астроном ва тарихчи олимлар иштирок этмоқдалар.

Халқаро конференция 11 июнгача давом этади. // Region.uz

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону