09 June 2009
22:33 -
АҚШ Ўзбекистондан ҳарбий база яратишга рухсат сўрадими?
Америкдаги Халқаро Муносабатлар Кенгашининг (Council on Foreign Relations) вакили, Йельск Университети Халқаро Тадқиқодлар маркази директори, Россия ва Евросиё тадқиқотлар Марказининг ходими Жеффри Манкофф бугун Council on Foreign Relations бюллетенида АҚШ Ўзбекистонда ўз ҳарбий базасини яратиш учун рухсат сўраганини ёзган эмиш. У америкаликларнинг Марказий Осиёда мавжудлиги кенгайиб бораётганини ҳам ёзибди. Бу ҳақда Regnum агенетлиги хабар берди.
Council on Foreign Relations мустақил ташкилот бўлса ҳам, ҳукуматга яқинлиги билан маълум. Шу сабабли, Жеффри Манкоффнинг хабари ҳукумат тарафидан атайлаб жамоатчиликка сиздирилган бўлиши мумкин деб ўйлаш табиий эди, дейди бу хусусда “Ҳаракат”нинг мухбири ва ўз фикрини қуйидагича давом эттиради.
Маълумки, Regnum - Россиянинг расмий хабар агентликларидан бири ва пропаганда воситасидир. Шу сабабли бўлса керак, бу агентлик кўпинча ўз хабарларида реалликни бироз бошқачароқ қилиб қўрсатиш одати бор. Бугун ҳам шундай бўлган. Жеффри Манкоффнинг Council on Foreign Relations сайтида эълон қилинган кичкина лавҳаси Хонободда яқинда бўлган воқеаларга бағишланган бўлиб, у ерда Қирғизистон АҚШни Манасдан ҳайдаб чиқараётгани, айни замонда Ўзбекистон билан яқинлашиш имкониятлари пайдо бўлаётгани ёзилган.
Шундай бўлса ҳам, АҚШ Ўзбекистонда ўз ҳарбий базасини яратиш учун рухсат сўраши мумкинлигини бутунлай рад этиб бўлмайди. Бироқ, Россиянинг талаби билан Қирғизистонда Манас ҳарбий базаси ёпилаётган пайтда, Бақиевдан ҳам кўпроқ Россиянинг одами бўлган Ислом Карим АҚШнинг бундай илтимосини қондириши мумкин эмас.
Ислом Каримнинг АҚШнинг бу таклифига рози бўлиш бўлмаслиги алоҳида масала. Муҳим бўлгани – бундай қилиш Ўзбекистон манфаатлариги мосми ёки йўқ? Албатта мос. АҚШнинг бу ерда мустаҳкамланиши келажакда демократиянинг ривожланиши учун кафолат бўлади, сиёсий-иқтисодий ислоҳотлар бошланиб, фаровонликка йўл очилади. Шу сабабдан ўзбек демократик мухолифати бундай қадамни олқишлаган бўларди.