09 June 2009
21:44 - Божхона Иттифоқининг қарори: Жаҳон Савдо Ташкилотига биргаликда кирамиз
Бугун Москвада Евросиё Иқтисодий Ҳамжамиятининг (ЕИҲ) асоси бўлмиш Божхона Иттифоқига кирувчи Россия, Белорусия ва Қозоғистон бош вазирларининг Давлатлараро Кенгаш деб номланган йиғилишида жиддий ва қизиқ қарор қбул қилинган. Россия бош вазири Владимир Путиннинг оммавий ахборот воситаларига билдиришича, бу уч мамлакат Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТ) алоҳида-алоҳида кириш ҳаракатларини тўхтатиб, унга умумий бож ҳудуди сифатида кириш учун музокаралар бошлашмоқчи.

Бу ерда иккита савол туғилади. Биринчиси: ЖСТда якка аъзоликдан ташқари коллектив аъзолик тушунчаси борми?

Иккинчиси: Гуржустон билан урушдан кейин ЖСТ осонликча Россияни ўз сафига қабул қилмаслигини тушунган Владимир Путин атайлаб шундай нореал қадам қилмоқдами? ЖСТга аввалроқ аъзо бўлиб олган Гуржистоннинг розилигисиз бу ташкилотга киролмаслигига ақли етган Владимир Путин энди шундай дея олади: ЖСТга алоҳида давлат сифатида аъзо бўлиш нияти ўзимизда йўқ. Бизга Божхона Иттифоқи ҳам етиб ортади.

Бу соҳада ҳаммадан кўп ютқазган яна Ўзбекистон бўлади. Ҳозирги аҳволда уни ЖСТга олмасликлари равшан. Божхона Иттифоқига киришдан эса, Ислом Каримнинг ўзи қўрқмоқда. Чунки, бу Иттифоққа кириш учун бутун молиявий-иқтисодий қонунлар системасини бу Иттифоқққа кирувчилар билан бир турли қилиш керак. Россия, Белорусия ва Қозоғистон билан қонунларни бир турли қилиш - мустақил банк системаси яратиш ва ҳақиқий бозор иқтисодига ўтишга йўл очиш демакдир. Ислом Карим ана шуни хоҳламайди, ана шундан қўрқади.

Ислом фанатиклари жоҳилликлари туфайли банк системаси яратишга қарши бўлсалар, Ислом Каримимиз молиявий мустақиллигини йўқотишдан қўрқиб бунга қаршилик қилади. Натжага кўра эса - хўжа али, али хўжа.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону