10 June 2009
00:13 - Медведев Кавказда аҳвол оғир, деди ва тўйда ўлдирилган Доғистон вазирини Россия Қаҳрамони қилди
Бугун Доғистон пойтахти Махачкалага келган Россия президенти Дмитрий Медведев бу ерда Россия Хавфсизлик Кенгашининг сайёр мажлисини ўтказди. У мажлис очилишидаёқ Шимолий Кавказда аҳвол оғир эканлигини айтди. Унинг билдиришича, 2009 йилнинг ўзида бу минтақада 308 террористик руҳдаги жиноят содир қилинган, 75 нафар ҳуқуқ-тартибот хизматининг ходимлари, 48 нафар оддий фуқаро ўлдирилган.

Россия президенти 5 июнда шаҳар марказида отиб ўлдирилган Доғистон Ички ишлар вазири Адилгерей Магомедтагировга Россия Қаҳрамони унвони беришга қарор қилганини ҳам эълон қилди.

Маълумки, Адилгерей Магомедтагиров ўз қўли остида ишлайдиган юқори лавозимли ходимнинг хизматинингг қизини тўйидан чиқаётган пайтда снайпер томонидан отиб ўлдирилганди. Яъни ўлим вақтида у бир қаҳрамонлик кўрсатгани йўқ. У авваллари қаҳрамонлик кўрсатган бўлса, нега унга бу юксак унвон аввалроқ берилмади, деган саволга, табиий жавоб йўқ ва бўлмайди ҳам.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону