09 June 2009
02:51 -
ЕХҲТ вакили Тошкентда ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси билан учрашди
Аввалги хабарларимизда Европада Хавфсизлик ва Ҳмакорлик Ташкилоти вакиллари Ўзбекистонда жамоат ташкилотлари, ҳукуматпараст ҳуқуқ ҳимоячилари, хусусан, инсон ҳуқуқлари Миллий маркази директори Акмал Саидов билан қўшма конференция ўтказганини билдиргандик. Хабаримизда ЕХҲТдек демократик ташкилот вакиллари ҳеч бўлмаганда конференцияга мамлакатдаги мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари, хусусан, расмий рўйхатга олинган “Эзгулик” вакилларини чақирмаганини сафсатабозлик, деб баҳолагандик.
Конференция тамом бўлгандан кейин, ЕХҲТ вакиллари фаоллик кўрсатишга бошлашди. Бугун ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари Бюроси вакили Павел Хацук Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти вакили Абдураҳмон Ташанов билан учрашди ва Ўзбекистондаги аҳвол бўйича суҳбатлашди.
Учрашувда Абруҳмон Ташанов мамлакатда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятининг ёмонлашиб бораётгани эътироф этиб, буни сиёсий ислоҳотларнинг амалга оширилмаётгани билан изоҳлаган. Сиёсий ислоҳатлар ўтказилмас экан, ҳуқуқ ҳимоячиларининг фаолияти самарасиз қолмоқда, дейиш мумкин. Бу соҳада ЕХҲТнинг фаолиятини ҳам танқидий баҳолаган ҳуқуқ ҳимоячиси “Мухолифатдаги сиёсий партиялар, хусусан, “Бирлик” рўйхатга олинмас экан, мамлакатда барча соҳаларда ижобий ўзгаришлар бўлишига умид қилмаслик керак”, деб таъкидлаган.
Павел Хацук ўзи ишлайдиган Бюро шу йўналишда иш олиб бораётгани, ўзбек ҳуқуқ ҳимоячисининг иш натижалардан қониқмаётганини тўғри тушунишини гапирган, ЕХҲТ ва унинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари Бюроси ҳукумат олдига ўз талабларини қўйишни давом эттиришини урғулаган.