09 June 2009
02:36 - Покистонда буюк ўзгариш: аҳоли ўзини Толибондан ҳимоя қилишга бошлади
Покистон аскарлари Толибон ва Ал-Қоида кучларига қарши неча йиллардан бери уруш олиб борса ҳам, аҳоли кўпинча жангариларни қўллаб-қувватлаётгани ёки воқеаларга арлашмаслиги ҳақида гапириларди. Покистон армиясининг Сват водийсидаги катта муваффақиятларидан кейин аҳвол ўзгарган бўлиши мумкин. Reuters агентлигининг хабарига кўра, Сват водийсидаги қишлоқларнинг бирида 500 кишилик қуролли отряд тузилган. Улар ўзларини лашкарлар деб аташибди. Лашкарлар Толибон жангариларини ўз қишлоқларидан ҳайдаб чиқаришдан ташқари, қўшни икки қишлоқдаги Толибон гуруҳларини ўраб олиб, уларни таслим бўлишга чақиришмоқда. Бу икки қишлоқда 150 атрофида Толибон жангарилари бор, дейилади хабарларда.

Маҳаллий аҳоли ичида кайфият ўзгаришининг сабабларидан яна бири, дейди агентликнинг маҳаллий мухбири, Сватга яқин Юқори Дир номли жойда бир жоменинг портатилишида Толибоннинг қўли борлиги маълум бўлиб қолгани. Портлаш натижасида 40 киши ўлган. Толибоннинг асл мақсади – жоме портлатиб, буни ҳукумат одамлари қилди дейиш ва одамларни айнан ҳукуматга қарши қўйиш бўлган. Лекин, воқеа бошқа йўналишда кетган ва Толибоннинг ўзи шу пайтгача тинч бўлган аҳоли тарафидан тузилган лашкарларнинг ҳужуми остида қолган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону