09 June 2009
04:24 - ЕИ делегацияси фуқаролик жамияти вакиллари фикрини тинглади
9-10 июнь кунлари Тошкентда ўтадиган инсон ҳуқуқлари вазиятига доир ЕИ - Ўзбекистон конференциясидан аввал Европа Иттифоқи мулозимлари фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди. ЕИга раислик қилаётгани Чехия Республикасининг мамлакатимиздаги элчилигида ўтган учрашувга Чехия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мулозимлари, Иттифоқнинг инсон ҳуқуқлари бўйича экспертлари, ЕИ котибияти вакиллари келишди.

Булар: Чехия Ташқи ишлар вазирлгининг Инсон ҳуқуцқлари ва трансформация бошқармасининг ходимлари Габриелла Длауха ва Леос Жавурек, ЕИ Кенгаши котибиятининг инсон ҳуқуқлари билан шуғулланадиган ходимлари Риина Кионка, Аудроне Перкаускиене, Швеция Ташқи ишлар вазирлигининг инсон ҳуқуқлари бўйича элчиси Жан Аксел Нордиандер, Европа Комиссиясининг Инсон ҳуқуқлари ва демократиялаштириш бўлими раҳбари Рольф Тиманс, Чехиянинг Ўзбекистондаги элчиси Роберт Копечку, шу элчиликнинг маслахатчиси Роман Масарик.

Кеча кечқурун бўлиб ўтган учрашувда фуқаролик жамияти фаолларидан қуйидагилар иштирок этишди: Ҳуқуқ ҳимоячиларининг ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти вакили Абдураҳмон Ташанов, Тезкор Аксилтаъсир Гуруҳи таҳлилчилари Абдусалом Эргашев ва Суҳроб Исмоилов, ўзини “Бирдамлик” вакили деб таништирган Дилором Исоқова ҳамда бошқа ноҳукумат-нотижорат такилотлари ходимлари, журналист ва адвокатлар ҳозир бўлди. Ўзаро савол-жавобларда мамлакатда инсон ҳуқуқлари вазиятига доир аҳвол муҳокама қилинди. Қатнашчилар сўз эркинлиги, фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқларининг камситилиши, болалар меҳнати ва қийноқлар масалаларига тўхталишди. Қатор факт ва вазиятни объектив акс эттирувчи далиллар ўртага ташланди.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг Ташаббус гуруҳи ва “Эзгулик” вакили инсон ҳуқуқлари ёмонлашувини келтириб чиқарувчи омил тотал диктатура ва сиёсий режим эканини таъкидлаб, унинг сўзсиз ислоҳ қилиниши кераклигини таъкидлашди. Тезкор Аксилтаъсир гуруҳи вакиллари ҳамда Адвокатлар палатаси вакили кейинги пайтда инсон ҳуқулари ёмонлашаётганини қатор мисолларда кўрсатиб беришди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону