28 April 2016
11:35 - Абдураҳим Пўлат яна ҳақ чиқмоқда: Туркияда яна бир исломий теракт юз берди, тасодифан, террористдан бошқа ҳеч ким ўлмади. Навбат Марказий Осиёгами?

Кеча маҳаллий вақт билан кечга яқин Туркиянинг Истанбул ҳали турклар қўлига ўтмасидан аввалги пойтахти Бурса шаҳридаги машҳур Улуғ Жомега краверишда бир ўлимчи-террорист аёлнинг портлаши натижасида 20 га яқин киши яралангани турк ахборот воситалари тарафидан хабар қилинди.

Маълум бўлишича, портлаш ерида ҳалок бўлган бу жонли террорист 25 ёшли аёл бўлиб, у 23 апрелда Бурсага Шонлиурфа вилоятидан келган, асли асосан курдлар яшайдиган Диёрбақир вилоятидан экан. У жомега кираверишда қоқилиб кетиши туфайли белидаги бомба вақтлироқ портлаб кетгани, бу аёлнинг ўзи ИШИДчи эканлиги айтилмоқда. Агар у ўзини жоме ичида портлатса, кўп одам ҳалок бўлиши муқаррарлиги ҳам ўз-ўзидан маълум.

Эслатиб ўтамиз, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат ислом терроризмининг илдизлари ва уни йўқ қилишнинг ягона йўли Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишида эканлиги хусусида АҚШ Президенти Барак Обамага ўтган йилнинг бошларида йўллаган хатида ислом терроризмининг янги марказлари яқинда Туркия ва Марказий Осиё бўлишини ҳам ёзганлигини иддао қилмоқда.

Кўриб турибмизки, бир йил ҳам ўтмасдан, Туркия ислом терроризмининг марказига айланиб бўлди. Энди навбат Марказий Осиёгами?

Йўқ, дейди, бу хусусда Абдураҳим Пўлатнинг ўзи. Мен ислом терроризмининг марказлари Туркия ва Марказий Осиёга кечишини тўппа-тўғри башорат қилган бўлсам ҳам, бундай бўлишини истамайман ва айнан бундай бўлишининг олдини олиш учун ҳаракат қилмоқдаман. АҚШ Президентига хатимнинг ҳам мақсади шу эди. Минг афсуски, Туркияда ҳокимиятда бўлган исломчилар Туркияни исломий давлатга айлантириш ҳаракатидалар. Демак, исломий терроризм учун ўзлари йўл очмоқдалар.

Марказий Осиё ислом терроризмининг марказларидан бирига айланишнинг олдини олиш учун Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилиши керак. Бир маҳаллар Марказий Осиё, хусусан, Бухорои-шариф Исломнинг марказларидан бири эди. Шунинг учун, айнан Ўзбекистон мусулмонлар идораси Ислом дини дунёвийлик принципини қабул қилиши ҳақида ташаббус билан чиқса, бу йўналишда амалий жараёнлар бошланган бўларди. Акс ҳолда, динимизнинг бу вазифаси ҳам демократ мухолифатчиларнинг елкасига тушади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону