28 April 2016
10:49 - Доналд Трамп Вашингтонда АҚШнинг ташқи сиёсати ҳақида нутқ сўзлади, “Авваламбор Америка” деди
Президентлик пойгасида охирги кунларда катта ғалабаларга эришганидан руҳланган Доналд Трамп кеча пойтахт Вашингтоннинг меҳмонхоналаридан бирида ўзи президент бўлса, қандай ташқи сиёсат юритиши ҳақида нутқ сўзлади. Reuters агентлигининг мухбирига кўра, Доналд Трамп ўз ташқи сиёсатининг тафсилотларини тўла кўрсатолмаган, аммо аниқ сигнал берган: “Авваламбор Америка”. Яъни, у ташқи сиёсатининг марказида АҚШ манфаатлари туришини урғулаган.

Унинг асосий фикрларини қуйидагича қисқа ифдолаш мумкин:

- АҚШнинг Европа ва Осиёдаги иттифоқчилари АҚШ уларни ҳимоя қилаётганини қадрламасалар, бунинг бадалини тўламаслар, ўзларини ўзлари ҳимоя қилиш ҳақида ўйлашлари керак.

- Демакратик Партиянинг вакили бўлган Президент Обаманинг занглаб кетган ташқи сиёсати ҳалокатдир, уни зангдан тозалаш керак.

- Яқин йиллардаги президентлар, республикачилар ҳам, демократлар ҳам, америкаликларни ташқаридаги ҳарбий конфликтлага тиқиштириб хатолар қилдилар, аммо ИШИДни йўқ қилиш учун ҳарбий куч ишлатиш керак. Айнан шундай қилиб, ИШИДни йўқ қиламиз.

Доналд Трампнинг бу нутқига биринчи тепки унинг президентлик пойгасидаги рақиби Тед Круздан келди: “Доналд Трампнинг нутқи у президентлик синовидан ўтолмаганлигининг энг яхши исботидир”.

Ундан кейин яна бошқа бир қатор америкалик ва европалик сиёсатшунослар Доналд Трампнинг нутқини умумий шкалда танқид қилдилар, у ўз ташқи сиёсатини тафсилотли ёритмаганидан нолидилар.

Тўғри, дейди мухбиримиз, Доналд Трамп умумий гаплар билан чекланди. Уни тушуниш мумкин. Унинг ўзи ҳам, командаси ҳам, бугунгача президентлик курсисига бунчалик яқин келиб қолишларига ишонмасдан, ташқи сиёсатининг тафсилотлари ҳақида ўйламаганлар. Ман энди унинг ўзи ҳам, командаси ҳам, бу масалалар устида ўйлашга бошлайди.

Аммо, унинг юқорида айтилган фикрларининг биринчи иккитаси мутлаақо тўғри Учинчи фикрни бироз чуқурлаштириш лозим. ИШИДни куч билан йўқ қилиш мумкин ва айнан шундай бўлади. Бироқ ислом терроризмининг илдизлари қирқилмагунча, бошқа террористик гуруҳлар ўртага чиқаверади.

Демак, Доналд Трампнинг командасидагилар ислом терроризмининг моҳиятини тушуниш ва уни йўқ қилиш масаласида “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлатнинг таклифларини ўрганишга мажбур бўладилар. У исботлаб берганидек, ислом терроризмининг илдизлари Ислом динининг ҳозир қабул қилинган хато тушунчаларидадир, ислом терроризмини йўқ қилишнинг ягона йўли – Ислом динида чуқур ислоҳотлар ўтказиш, биринчи навбатда, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришишдир.

Кўраётганингиз расм Доналд Трамп кеча нутқ сўзлаётган пайтда олинган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону