03 June 2009
02:24 -
Немис элчиси Қашқадарёга борди
Германиянинг мамлакатимиздаги элчиси Маттиас Майер норасмий тарзда Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди, деб хабар қилди “Новости Кашкадарьи” газетаси. Нашрнинг ёзишича, немис дипломати Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг вилоятдаги фаолияти ва кичик грантлар дастурларининг бажарилишини кўриб қайтган. Учрашувларда элчи Германия ҳукумати Ўзбекистондаги ўрта ва кичик бизнесга грантлар беришни ўтган йили Қорақалпоғистондан бошлаган, ҳозирда бу фаолият Қашқадарё ва Андижон вилоятида давом этаётганини таъикдлаган.
Маълумки, бошқа Ғарб мамлакатларининг элчилари вилоятларга чиқишса, у ерда маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари ва ҳатто мухолифат вакиллари билан учрашишга ҳаракат қилишади ва ҳатто, кўп ҳолларда, учрашишади ҳам. Аммо, немис дипломатларидан бундай нарсаларни кутиш амри маҳол.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения