03 June 2009
02:10 - Ўзбекистонлик фаррош Москва суди қора курсисида
Москва шаҳар судида номусга тегиш ва қотилликда айбланаётган самарқандлик 32 яшар юртдошимиз Фарҳод Турсунов устидан маҳкама бошланди. 15 ёшли мактаб ўқувчиси Анна Брешновани зўрлаб, сўнгра уни ўлдирган фаррош йигит дастлабки терговлардаёқ қилмишига иқрорлик бўлган. Бугун суднинг илк мажлисида ҳам у ўз айбини қисман бўлсада тан олган.

Қотиллик қурбони бўлганлиги кўриниб турган Аннанинг жасади 2008 йилнинг 1 октябрида Москванинг ғарбий қисмида Кубинка кўчасидаги уйлардан биридан топилганди. Бу хусусда очилган жиноий иш шаҳар ИИБсининг алоҳида назоратида бўлган, деб хабар беради РИА «Новости» агентлиги.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону