02 June 2009
22:06 - Қурмонбек Бақиев Покистон ва Афғонистондаги воқеаларнинг ривожланишидан хавотирда
Кеча Қирғизистон президенти Қурмонбек Бақиев Покистон ва АФғонистондаги аҳвол ҳамда унинг Қирғизистонга таъсири масалалари бўйича махсус мажлис ўтказди, деб хабар беради АКИпресс агентлиги президент матбуот котибиятига асосланиб.

Хабарда мажлиснинг тафсилотлари келтирилмаса ҳам, бундай йиғилиш ўтказилганининг ўзи муҳимдир. Чунки бу икки мамлакатда ҳукумат қўшинларининг ислом жангариларига қарши олиб бораётган урушлари Марказий Осий давлатларининг ҳам келажагига таъсир қилади. Табиий, Ўзбекистонда ҳам бу каби йиғилишлар ўтказилаётган бўлса керак, аммо ошкоролик йўқ бўлган мамлакатимзда жамиятга ҳукуматнинг ишлари ҳақида тўлиқ маълумот берилмайди.

Кеча CA-NEWS агенлиги Афғанистоннинг Бадахшон вилоятидан 40 нафар жангари Тожикистон орқали Қирғизистоннинг Боткент вилоятига ўтиб кетганини билдирган. Гўёки, бу фактни Афғонистон полициясининг ходими Deutsche Welle радиосининг мухбири билан суҳбатда ҳам тасдиқлаган эмиш. Алабатта, журналистларнинг бу каби хабарларига ишониш қийин. Ҳарҳолда, Марказий Осиё мамлакатларининг махсус органларида вазият ҳақида аниқроқ ва тўлиқроқ информация бор деб умид қилиш керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону