02 June 2009
21:10 - Андижонда нима бўлди? Президент исломчиларга шама қилди.
26 майда Хонободда бўлган воқеаларни тўғри тушуниш учун ҳалигача етарли маълумотлар йўқ. Улар ҳукумат органларида ҳам йўққа ўхшайди.

31 майда Андижонга келиб-кетган президент Ислом Каримнинг ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари билан учрашувда нималар дегани номаълум. Аммо, унинг андижонлик оқсоқоллар ва журналистларга айтган гаплари ҳам бўлган воқеаларга аниқлик киритмайди.

Ислом Каримнинг “бўлиб ўтган воқеалар кўрсатмоқдаки, қора ниятли одамлар ўз ниятларидан воз кечмаганлар, бундай ишларни ташқаридан ёрдамсиз қилиб бўлмасди” маъносидаги сўзларини фақат ислом экстремистларига таалуқлидир, деб таҳлил қилиш унчалик тўғри бўлмасди. Бу сўзлар Ўзбекистонда бир қатор террористик акциялар уюштирган ислом радикаллари ёки маълум бир даврда қуролли курашни, тўғрироғи, терроризмни байроқ қилиб қўтарган “Эрк” партиясининг 53-54-чилар фракциясини назарда тутиб айтилган бўлиши мумкин.

Лекин бир нарса аниқки, Ўзбекистон президенти 26 май воқеалари орқасида оддий жиноий гуруҳларнинг қўли борлигига имо-ишора ҳам қилмаган. Буни ҳам тушуниш мумкин. Ҳозирги Ўзбекистон раҳбарларининг асосий стратегияси - ислом радикализми хавфи борлигини баҳона қилиб, мамлакатда демократик ўзгаришларга йўл бермасликдир. Шундай экан, уруғу ислом фанатикларига берилади ва Ислом Каримнинг Андижондаги гапларидан “тўғри” хулоса чиқарган ҳуқуқ-тартибот органлари бу воқеалар орқасида исломчиларнинг қўли борлигини “исботлайдилар”.

Агар, ростдан ҳам бу воқеалар орқасида исломчилар турган бўлса, керакли хулослар чиқариш, айбдорларни топиб жазолаш керак. Лекин, оддий криминал акт исломчиларга “ёпиштирилиб”, мамлакатда репрессиялар кучайтирилса ва бу воқеадан ҳам чириб қолган режимнинг умрини чўзиш учун фойдаланилса, мамлакат ва миллат яна зара кўради.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону