29 December 2015
10:45 -
Анқара шаҳар суди Фатхулла Гулен ва 61 кишини сиртдан ҳибсга олиш қарори чиқарди
Анқара шаҳар суди шаҳар прокурорининг талаби билан аввал нурчилар оқимига раҳбарлик қилган, кейин “Хизмат” ҳаракати номли ўз оқимини тузган Фатхулла Гулен ва унинг 60 нафар одамини, яъни 61 кишини сиртдан ҳибсга олиш қарори чиқарди, дейилади Туркиядаги “Жумҳурият” газетасининг хабарида. Бу 61 кишининг 43 нафари чет элга қочиб улгурган бўлиб, қолган 18 нафарини яшайдиган жойларидан топиб бўлмапти.
Уларга давлат ичида давлат қуриш (уни параллел структура ҳам деб аташади), давлатнинг хавфсизлигини бузиш, давлатга хиёнат қилиш каби айблар қўйилмоқда.
Бир неча кун аввалги хабарларимиздан ҳам маълумки, Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон аввалги ҳамкори, ҳозир эса душманига айланган Фатхулла Гуленнинг исмини тилга олмасдан, Фатхулла Гулен ҳозир АҚШнинг Пенсильвания штатида яшаётганига имо-ишора қилиб, Фатхулла Гулен ва унинг одамларини “Пенсильваниядаги банда” деб атаган ва бу банда сўнги 40 йил ичида Туркия давлати ичида давлат деса бўладиган параллель структура яратганини, Туркияга душманлик руҳидаги бу банда Туркияга олиб келиниб суд қилиниши муқаррарлигини гапирганди. Кўринишидан, бу режаларни амалга ошириш учун амалий қадамлар қилинишга бошланди.
Давлатга хиёнат каби айблар билан яқинда Жумҳурият газетасининг Бош редактори Жон Дундор ва бу газетанинг Анқара бюроси раҳбари Эрдем Гул ҳибсга олинганини таҳлил қилар экан, “Ҳаракат” Агентлиги фатхулла-гуленчиларнинг ҳам, бу икки журналистнинг ҳам қилган ишлари давлатга нисбатан хоинликдир, деб баҳолаган эди. Ҳали ҳам шу фикрдамиз.
Ўша икки журналистнинг ҳибсга олиниши ҳақидаги хабар ва “Ҳаракат”нинг баҳоси билан ушби хабар остидаги линк орқали танишиш мумкин.