29 December 2015
09:03 - Германия бу йил ва келаси йил 1 миллиондан қочқин қабул қилиб, уларга яна €16,5 млрд сарфлашга тайёрланмоқда, ўзбекларга нима, Абдураҳим Пўлатга нима?
Немисларнинг Die Welt газетасининг хабарига кўра, Германия бу йил декабрь ойигача 965 минг қочқин қабул қилибди. Декабрь ойи ҳам қўшилиб, бу йилги қочқинлар сони миллиондан ошса керак. 2016 йилда ҳам шунча қочқин келиши кутилмоқда. Қочқинларга ёрдам бериш ва ёш болаларни немис тилига ўқитиш каби ишлар учун Германия ҳукумати €16,5 млрд (18 млрд доллардан кўпроқ) маблағ ажратишга тайёрланмоқда.

Қаранг, Германияда бир неча миллион қочқин учун ажратилаётган 16,5 млрд евро ёки 18 млрд доллар - аҳолиси 30 миллиондан кўп бўлган Ўзбекистондек давлатнинг йиллик бюджетига сал кам тенгдир. Буни эшитиб қолган миллионлаб ўзбеклар ҳам Германияга қочиб қолса, нима бўлади?

Немислар ақлсиз эмас. Табиий, уларда инсонийлик хис-туйғулари ҳам бор, аммо, бундан ҳам муҳими, уларга ҳозир арзон ишчи кучи керак. Бироқ, қочқинлар оқими доимийга айланса, Ислом дунёсидаги қашшоқликни ҳисобга олсак, айнан шундай бўлади, ҳозиргидан ҳам катта муаммолар ўртага чиқиши, шубҳасиз. Ана ўшанда немислар ҳам “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг Исломда фундаментал ислоҳотлар ўтказиш таклифи қанчалик актуаллигини тушуниб қолсалар керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону