Бу жоменинг қурилиши 2009 йили ханафийлик мазҳабининг асосчиси Имом Аъзам туғилган куннинг 1310 йиллиги нишонланаётганда Тожикистон Президенти Имомали Раҳман рамзий биринчи ғиштни қўйиши билан бошланган экан.
Тожикистонлик ва Қатарлик мутахассислар тарафидан яратилган жоме лойиҳасига кўра, унинг баландлиги 75 метрдан бўлган 4 та минораси ва 47 метрлик гумбази бўлади. 7,5 гектарлик ерда жомедан ташқари кутубхона, музей, меҳмонларни қабул қилиш ва учрашувлар ўтказишга мўлжалланган заллар қурилади. Ўқувчиларимиз кинояли илжайишларини билсак ҳам, Имомали Раҳмоннинг маслаҳатлари жоме лойиҳачилари тарафидан инобатга олингани хабарларда тилга олинганини айтиб ўтамиз.
Ўзи қўйган рамзий биринчи ғиштнинг тақдири ва ўз маслаҳатларининг натижасини кўриш учун бўлса керак, кеча Имомали Раҳмон жоме қурилишини инспекция қилиб кетибди. Жомега Имомали ёки Раҳмон номи берилиши керклигини ҳам айтиб кетган бўлса ажаб эмас.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения