29 December 2015
07:16 -
Ўзбек аслли Россия миллиардери Алишер Усмонов Россия 24 телеканалига интервью берди, Ўзбекистонни тилга олмади
Ўзбек аслли Россиянинг энг катта миллиардерларидан бири, USM Holdings эгаси Алишер Усмоновга тегишли gazeta.ru сайти ўз эгасининг Россия 24 телеканалига берган интервьюсидан баъзи парчалар келтирди. Мана буюк бизнесменнинг баъзи фикрлари:
- 2016 йил 2015 дан ҳам оғир бўлади, чунки нефть нархининг тренди кескин ошиш аломатлари кўрсатаётгани йўқ. Россия янги иқтисодий реалликларда яшашни ўрганиши керак. Энг оптимистик башоратлар ҳам нефть учун аввалиги йилларнинг нархини кўрсатмаяпти.
- Бизнинг Хитойга қилаётган инвестицияларимизни шартли равишда стратегик ва молиявий қисмларга бўлиш мумкин. Масалан, смартфонлар ишлаб чиқарувчи Xiaomi компаниясининг яратилиш босқичида унга катта инвестициялар қилдик. Ҳозир у Хитойда биринчи ўриндадир. Иккинчиси – савдо интернет-майдончаси JD.com. У ерда ҳам жиддий ўлчовда инвестицияларимиз бор. Булар стратегик инвестициялардир. Интернет-ритейлер Alibaba эса молиявийдир. Бу ерга бошланғич инвестицияларимизни кейин 5-6 бараварга оширдик. Айни замонда, ҳиндларнинг бозорига тажриба учун инвестициялар қилишни бошладик. Аминманки, бизни катта муваффақиятлар кутмоқда.
- “Норильский никель” компаниясида ўзимизнинг “Металлоинвест” улушини орттиришдан қочмаймиз. Бизга бу компаниянинг акцияларидан пул чиқаришдан манфаатдормиз. Шунинг учун биз бу компаниянинг ривожланишини кузатиб борамиз. Ўз холдингимнинг менежментига “Норникель” акцияларини сотишни эмас, балки, сотиб олишни тавсия қилган бўлардим. Ҳозир “Норильский никель” акцияларининг 3,2 фоизи “Металлоинвест”да, буни 5 фоизга чиқаришни истардим.
Интервьюнинг Россия 24 телеканалида эълон қилинган тўла версиясини Интернетдан тополмадик, дейди мухбиримиз, аммо аминмизки, Алишер Усмонов интервью давомида Ўзбекистонда бизнесс олиб бориш мавзусини тилга олмаган. Чунки, биладики, тожик аслли Ислом Карим ҳар қандай ўзбек бойлари, тўғрироғи, ўзбек инвесторлари Ўзбекистонда бўлишини истамайди ва бунга йўл бермайди.
Ваҳолангки, Ўзбекистоннинг йиллик Давлат бюджетидан катта бойликка эга бўлган Алишер Усмонов ўз ватани учун кўп ишлар қилоларди. Нима ҳам дердик, минг афсус, деймиз. Ўзбек миллатининг ўзи ўзимиздан чиққан буюк бизнесмен билан иши йўқлигига ҳам афсусланамиз. Аммо, вақт келади, тожиклар режими ағдарилади, Ўзбекистонда ҳокимиятга ватанпарвар ва миллатпарвар ўзбеклар келади. Бундай вақтнинг келишини тезлаштириш ўзбек демократик мухолифатининг вазифасидир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения