АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ўринбосарининг Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Дэниэл Розенблюм (Daniel Rosenblum) шу йил август ойининг охирида Тошкентга расмий ташриф билан келганда, Ўзбекистонни ИШИДга қарши коалицияга қўшилишга чақирганини аввал Reuters, кейин унга асосланиб “Ҳаракат” хабар қилган эди.
“Ҳаракат” Агентлиги ўша хабарга таҳлил берар экан, Лубянканинг қўғирчоғи Ислом Карим Россиядан рухсатсиз АҚШга жавоб беролмаслигини, жавоб эса салбий бўлиши ўз-ўзидан маълум эканлигини айтганди.
АҚШ ўз таклифи ерда қолганлигини тан олмаслик учун бўлса керак, ҳозир яна ўша Дэниэл Розенблюмнинг халқаро коалицияга қўшилиш таклифи кўпгина давлатлар, хусусан, Ўзбекистонга ҳам берилгани, бу масала бўйича Ўзбекистон билан музокаралар давом этаётганини ҳақидаги гапларини тарқатибди. Бу ҳақдаги хабарни русларнинг “Новости” агентлиги 23 декабрда эълон қилган.
Розенблюмга кўра, Ўзбекистон ИШИДга қарши коалицияга қўшилса, ҳарбий ёрдамдан ташқари, ИШИДга келаётган молиявий ёрдам ва ўзбекистонлик жиҳидчилар оқимини камайтиришда ҳам иштирок эта билар эмиш.
АҚШ дипломатининг бу гаплари устидан фақат кулиш мумкин. Ўзбекистон “фалокат босиб” бу коалицияга кириб қолса ва ўз аскарларини Ироқ ёки Сурияга юборса, улар ИШИДга қарши уруш қилоладиларми? Йўқ, чунки, Ўзбекистон у ерга аскар юборса, аскарларнинг ярмиси дарҳол ИШИД тарафига ўтиб кетади, қолган ярми тўғри келган жойга қараб қочади. Ўзбекистон ИШИДга келаётган молиявий ва жиҳодчилар оқимларини тўхтатишда ёрдам бериши мумкинлигига эса аҳмоқ ҳам ишонмайди.