20 December 2015
08:28 - Диққат, диққат! Юсуф Жуманинг "Сийратнинг суврати, Ёхуд Ўликшоҳ" номли асарининг давомини ўқинг, ўзбек ёзувчилари ИКнинг тагига хотинларини ётқизишга тайёр бўлганларини ўрганинг

“Ҳаракат” сайтининг “Актуал мавзу” бўлимига Юсуф Жуманнинг "Сийратнинг суврати, Ёхуд Ўликшоҳ" асарининг 1-3 бўлимлари қўйилганини аввалги хабарлармизда билдирган эдик. Бугун ўша асарнинг 4-чи ва 5-чи қисмлари ҳам сайтимизга қўйилди.

Ҳа, у ерда ростдан ҳам ўзбекнинг хоин ёзувчилари ИКнинг тагига хотинларини ҳам ётқизишга тайёр бўлганлари ёзилади. Фақат ИК деганда Ислом Каримни тушунманг, гап Илон Кўрим исмли подишоҳ ва исмлари Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаснинг аъзоларникига ўхшаб кетадиган ифлос ёзувчилар (масалан, Тўра Мирзо, Омон Мухтор, Сотқин Аъзам, Карами Ноқобил, Ҳошим Ўткир, Абдусаид Кўчим, Азим Суюқ ва бошқалар) ўша Ислом Кўримнинг назаридан қолмаслик учун ўз хотинлари ва ёш келинчакларини подишоҳнинг тагига ётқизишга жон-жаҳдлари билан ҳаракат қилганлари айтилади.

Воқеа шундай бўлибди. ИКнинг югурдакларидан бири бўлган Шаҳват Кўрзино (бош вазир Шавкат Мирзиё билан адаштирманг) шундай дебди: “Мао Цезудунни яхши биласиз, у биринчи бола кўрган келинчакларни эмган, шу боис узоқ яшаган дейдилар. Сиз ҳам шундай қилинг”. ИКга бу таклиф ёққандан кейин юқорида номи тилга олинган ёзувчилар ва турли-туман лаганбардорлар нафақат ёш келинларини, ҳатто хотинларини ИКнинг тагига ётқизишга ҳаракат бошлайдилар. Улар ўз ҳаракатларини оқлаш учун нималар дейишганини ўқисангиз, кулгидан йиқилиб тушишингиз ҳам ҳеч гап эмас.

Хуллас, шунқа гаплар, яъни шунақа асар бу - "Сийратнинг суврати, Ёхуд Ўликшоҳ". Қолаверса, Юсуф Жума бошқача – Ўзбекнинг қалам устаси.

Дарвоқе, Юсуф Жума бу асарини Турон қаҳрамони Эврил Турон (Мамадали Маҳмуд) га бағишлаган.

Бу асарнинг 5 та қисмига қуйидаги линклар орқали етишоласиз:


1-чи қисм - http://harakat.net/actual/?id_topic=9&id=190


2-чи қисм - http://harakat.net/actual/?id=191


3-чи қисм - http://harakat.net/actual/?id=192


4-чи қисм - http://harakat.net/actual/?id=193


5-чи қисм - http://harakat.net/actual/?id=194

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону