20 December 2015
01:27 -
Россиядаги “Яблоко” партияси ўз раиси 8 йилдан ортиқ бу лавозимда ўтиролмаслигини қарорлаштирди
Россиянинг энг эски демократик партиялардан бири бўлган “Яблокло” Москвада ўз қурултойини ўтказмоқда. Кеча партия раиси Сергей Митрохин қурултойда ҳисобот берди ва бундан буён партия раисини фақат бир йилга сайлаш таклифини киритди.
1993 йили қурилган сайловолди альянси асосида яратилган бу партия ўтган вақт ичида бир неча марта таркибини ва номини ўзгардирди, ҳозир Россия Бирлашган Демократик “Яблоко” Партияси деб аталади. Унинг биринчи раиси Григорий Явлинский СССРнинг сўнги ойларида РСФСР Министрлар Совети раисининг ўринбосари вазифасида ҳам ишлаган, 1993-2008 йиллари шу партиянинг парламентдаги фракцияси раҳбари бўлган. Партиянинг хал ичида ҳеч қандай обрўси қолмагач, у 2008 йили раисликдан ўз ихтиёри билан кетган ва ўрнига Сергей Митрохин сайланган эди.
Бу партия Россиянинг тарихида ҳеч қандай из қолдиргани йўқ, кўринишидан қолдиролмайди ҳам. У ҳар доим бошқа демократик кучларнинг коалициясига кирмасадан, феълан ўйин бузуқичилик қилиб келган.
Мана энди, демократия нуқтаи назаридан тўғри қарор қабул қилинибди. Партия раиси 4 йилга сайланади ва 2 муддатдан ортиқ бу лавозимда қололмайди. Энг қизиғи, бу қарор партиянинг биринчи ва иккинчи раислари Григорий Явлинский ва Сергей Митрохинга таалуқли эмасмиш. Яъни, навбатдаги масхараобозлик. Бундан ҳам қизиғи, бу икки одам янгидан раисликка ўз номзодларини қўймасликларини эълон қилганлари.
Аслида, айнан шу икки лидер Россия демократларининг бирлашиш йўлида ғов бўлиб келгани учун жазоланиши керак эди. Ахир, Россия демократлари бирлашолмагани сабаби Путин тахтда ўтирибди ва умрбод ўтирадиган кўринмоқда-ку!
Билмаганларга билдириш керакки, партия асосчилари Явлинский, Болдирев ва Лукин бўлган. Журналистлар бу уч фамилиянинг биринчи харфларига асосланиб, бу партияни ҳазил билан Яблоко деб аташга бошладилар ва бу ном партияга ёпишиб қолди.