21 December 2015
07:47 -
Россиянинг демократик мухолифати ичида масхарабозликлар давом этмоқда, ўзбекларга нима?
Шу кунларда Россия демократик мухолифати ичида бўлган иккита янгиликни хабар қилгандик. Биринчиси - демократларнинг катта бир қисми “Демократик коалиция”да бирлашгани бўлса, иккинчиси – “Яблоко” партияси ўз раиси 8 йилдан ортиқ бу лавозимда ўтиролмаслигини қурултойда қарорлаштиргани.
Бу воқеаларнинг ривожланиши давом этмоқда. “Яблоко” партиясининг асосчиларидан бири, 2008 йилгача унга раислик қилган Григорий Явлинский ва кейин унинг ўрнига ўтирган Сергей Митрохин раисликка номзод бўлишни истамаганлари сабабли қурултой, янги раис сайлади. Янги раиси – на партия ичида, на ташқарисида номи чиқмаган Эмилия Слабунова исмли аёл (расмда). Бу аёлнинг 91 овоз билан сайланиши - ҳали ҳам партияда феълан лидер бўлиб қолаётган Григорий Явлинскийнинг иши эканлиги айтилмоқда. Партия ичида ҳам ташқарисида ҳам яхшигина танилган Лев Шлосберг 56 овоз ололди.
Сўнги икки сайловларда бу партия 6 фоизлик тўсиқни ҳам ошолмаган, парламентга киролмаган эди. Шундай экан, бу партия “Демократик коалиция”га қўшилиши энг тўғри йўл бўларди. Аммо, Григорий Явлинский ўз партияЧАси ичида норамсий бўлса ҳам лидер бўлишни истайди. “Демократик коалиция”да эса, лидерлардан бири бўлишга тўғри келади.
Масхарабозлик “Демократик коалиция”да ҳам бор. Бу коалицияга қўшилганлар ичида бир неча йиллик сиёсий умрини турли-туман ташкилотчалар тузиш билан ўтказган ва ҳозир “Демократик Танлов” номли партияЧАнинг раиси бўлган Владимир Милов ҳам бор эди. Кўринишидан, аввал бир неча марта ўйин бузиқичилик қилиб, мухолифатнинг бирлашиш жараёнларни пичоқлаб келган Владимир Милов энди коалицияга қўшилишни истаб қолган бўлса ҳам, афтидан, партиянинг Федерал Сиёсий Кенгаши бунга рози бўлмаган ва Владимир Милов партиядан чиққанини эълон қилиб, Федерал Сиёсий Кенгаш мажлисини тарк этган.
Россиядаги мавжуд оғир вазиятда демократик мухолифат коалицияга эмас, ягона партияга бирлашиши керак, дейди “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат. Аммо, бунинг учун Григорий Явлинский ва Владимир Милов каби масхарабозларни шок терапияси усуллари билан сиёсий саҳнадан улоқтириш лозим. Демократлар кучли ва ягона партияга бирлашмаслар, ичидан мўрт бўлган коалициялар билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди.
Бу гаплар Ўзбекистонга ҳам тегишли. Қаршимизда дунёнинг 10 та энг ёмон диктаторликларидан бири ҳисобланадиган мудҳиш режим турибди. Унга қарши бирон нарса қила олишнинг ягона йўли – амалий ишларга қодир эканлигини кўп марта кўрсатиб бўлган, дунёда танилган “Бирлик” Партияси атрофида бирлашишдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения