Куни кеча Шарқий Туркистондан - Уйғуристондан келган АҚШлик дўстим ўзи гувоҳ бўлган бир воқеани айтди:
Уйғур ерига кўчиб борган оила фарзандига мактабда уйғур болалари "нега бизнинг юртга кўчиб келдинг, юртингга кет" дейишган. Оила боласининг хавфсизлигини ўйлаб Чинга қайтган. Энди “қаҳрамон”, “даҳо” Абдулла Орифни ҳарамдан ҳайдалган маддоҳни ўқинг:
Амир Қушбегиниг кетига тепди
Шу зум Петербургни оламан дебди.
Шаксиз у бекорнинг бештасин ебди,
Бундан фақатгина қўрқмайди нодон.
Ҳезона сатрлар. Ҳамон сотқин, қўрқоқ Амирлару хоин Ислом Каримов намуна - тангри!
Ҳамон пешвосини Москва тайинлайдиган Тошкентдаги малай идорани бир умр дўнг бўлиб ялагани ялаган. Она кўкраги ўрнига ўрис бутулкасини эмган, она сут ўрнига ўрис ароғини ичган - Ўриспараст. Ҳамон худоси - Ислом Каримов оғзида Путин-КГБ бутилкаси, маддоҳ Абдулла Ориф оғзида мустабид бутилкаси.
Кечагача Қириму Сибирлар еримиз эди, бадбахт малай!
Тағин курашаётган нодону, Сену Ислом Каримов “Қаҳрамон”?!
Сенга ўхшаганлар қўрқоқликни эл учун дин қилди!
Қодирий Чўлпонга яқин юрганлар
Гуллаб турган чоғда бевақт ўлганлар. . .
Абдулла Орифга яқин юрмагин,
деб ёзади “даҳо”. Узоқ йиллар умрини дўнг бўлиб Москва малайларини ялашга сарфлаган маддоҳ Қодирий, Чўлпон бўлибдими?!
Акмал Икромов: ““Ўткан кунлар”дан ўрисга қарши икки жумлани олиб ташланг, “Ўтган кунлар”ни қайта нашр этамиз, яна Сизга фалон пул берамиз” деганда Абдулла Қодирий тенгсиз даҳо рад этган. Абдулла Қодирий 20 ёш атрофида “Ўткан кунлар”ни ёзган, ундан тўрт баробар кўп яшаб, кечагача Қодирийда тилдан бошқа нима бор деб юрган кимса “Ўткан кунлар”ни тушунмади ҳам! Ё “Биринчи Муҳаббатим”, “Онажон”, ёки ёзган мадҳияси Ўтган кунлар билан тенглаша оладими?! 75 йил яшаб бир ҳовуч ҳосил. Абдулла Қодирию Мақсуд Шайхзодалар шу ёшга кирсайди.
Бир замонлар олис қишлоқдан Абдулла Орифни излаб кўп келардим. Қучоқ қучоқ шеърларимни рад этарди. Мен барини йиртиб ташлаб кетардим. Токи улуғ опам Гулчеҳра Нуруллайевани излаб топгунимча шундай бўлган. Гулчеҳра опам Буюк Эркин Воҳидга - бағри уммон зотга олиб борганлар. Йиртиб ташланган шеърларимга ўкинаман. Хотирамда қолган айрим сатрлари ёдимга тушса ичим ёнади. Назаримда Эркин аканинг “Ихлос ” шеъри шу ичи қора инсон ҳақида ёзилгандек. Гарчи ҳамма ёзгани “Руҳлар исёни"га тенглаша олмаса ҳам ҳамон Эркин Воҳиддан Биринчиликни қизғанади. Эркин Воҳид эса ҳеч қачон биринчилик талашмаган.
Абдулла Орифни олқишлаган ҳамон олқишлайди. Эркин ака икки гумроҳ шоир ҳақида башорат қилган -- Бири мухолифатда Сотқинбоши, бири мустабидга маддоҳбоши, умрини Эркин ака башорат этгандай якунламоқда.
Гимн ҳақида аввалроқ ёзгандим:
"Бугунги маънавият тимсоли мадҳияни ўқинг:
Серқуёш ҳур ўлкам элга бахт, нажот.
Серқуёш - кўп қуёш дегани - Ўзбекистонда ўнта қуёш чиқадими?! Серёғду деса бўларди ўта жўн сатр.
Сен ўзинг дўстларга йўлдош меҳрибон.
Сен дўстсан дейиш учун шоир бўлиш шарт эмас.
Жўн.
Яшнагай то абад илму фан ижод.
Яшнагай сўзи ноўрин ишлатилган, юксалсин деса бўларди. Ёхуд илм боғи яшнагай деса бошқа гап эди. Мантиқсиз жўн сатр.
Шуҳратинг порласин токи бор жоҳон.
Шуҳрат чироқ, қуёш эмас, порласин дейилса. Шуҳратинг қуёши дейилса бошқа гап эди, лекин барибир жўнлигича қоларди. Ожиз шеърни минг марта қайта ишлаш бенаф, воз кечмоқ даркор. Мадҳия сўзи - бошдан охир жўн сатрлар. Агар мадҳия бўлмаса тилга ҳам олмасдим бу “шеър”ни, чунки арзимайди.
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон
Оламни маҳлиё айлаган диёр.
Ташна сув ҳақидаги сафсатадан эмас, сувни кўрса жунбушга келади.”
Иқтибос тугади,
Ёзганларимни ким рад этолади?!
Қайси олим, қайси академик?!
Роса кўпиртиралаётган онажон шеърида бирорта янги сўз йўқ, жанозадаги айтимлардай, бу ҳам керакдир, лекин зўр шеър эмас. Онажоним шеърият, жонажоним шеърият деган билан шеър бўлмайди.
“Шеърини тўрт яллачи ялла қилди, Абдулла Ориф даҳо,” деб ёзади бир бечора “ёзувчи”. Ақлга қаранг! Ўлчовга қаранг!
Оломон шеърининг охирги бандидаги “Қачон халқ бўласан, эй сен оломон!” сатри менинг сатрим дейди, Адабиётшунос, ҳақиқатпарвар Ботир Норбой. Абдулла Ориф ҳам Ботир Норбой ҳам узоқ яшасинлар, аммо бунга аниқлик киритиш даркор, улар ҳаётлигида.
Хуллас икки оламнинг энг биринчи ҳасадгўйи кеча-кундуз биринчи шоирлик даъвосида ичини тирнаётган “даҳо” ақлини ароқ еб қўйган. У ароқни ичди, ароқ унинг ақлини ичди. Шоҳсупаси устози Ғофур Ғуломники, айримлар айтгандек Навоийдан эмас Ғофур Ғуломдан тарқаган. Услуби ҳам, алкашлиги ҳам, маддоҳлиги ҳам. Шу боисдан Яқин дўстларимдан бирига: Сиз Абдулла Ориф билан гаплашиб турасиз, мен уни даҳо деб ёзяпман, у эса кечаси билан ош пиширдик, кимдир қозонга бақа ташлади, ошни едик, бақани ҳам унутмадик деб ёзиб мени шарманда қилаяпди, бундай нарсани бола ҳам ёзмайди, баъзилар менга бақа эмас бошқа нарса ташланса ҳам “даҳо”нг ошни еяверадими деб сўраяпди, шуни Абдулла Орифга айтиб қўйинг дедим. Афсуски, шундан кейин ҳам Техасда сут бор экану қаймоқ йўқ экан деган нарсаларни шеър деб эълон этмоқда. Техасда Сигир сутининг ҳам, қаймоғининг ҳам минг хили бор, балки Ислом Каримов қаймоғи демоқчидир. . .
Шеърда маҳаллийчилик, орден медал кетмайди, шеърда ҳикмат кетади. Маддоҳни даҳо дегунча, унга алжирама дейиш керак. Гарчи у менга бир умр панд бериб келаётган бўлса ҳам “Даҳо” деб ёздим. Касал, яна мустабиддан юз ўгирган, деб ўйладим. Аммо сал ўзига келгач, яна ўз ялоғига қайтди, яна дўнг бўлиб ялай бошлади.
Алқисса, Уйгур болалари томирларида улуғ Култегинлар қони оқмоқда. Абдулла Ориф томирида ўрис ароқлари оқмоқда.
Бир устодимга узрмома
Пашшани қувлашни ўргатган зотсиз
Демакки улуғсиз, демак устодсиз.
Сизнинг сабоғингиз чиқмас ёдимдан
Номардлик ўтмаган бирон зотимдан.
Бегумон танҳосиз пашша қувлашда
Буюксиз, даҳосиз пашша қувлашда.
Пашша ҳам зиёндир олдирмас нафас,
Аммо душман ундан иборат эмас.
Бугун олишаман сур ёвлар билан,
Аждаҳолар билан, оч девлар билан.
Улар Сизга ҳам ўт пуркайди тайин
Ўргатай олишиш сирларин текин.
Устоз, пашша қувлаш бошқа нарсадир,
Аждар, йиртқич овлаш бошқа нарсадир.
Десам қутуради кўнглингиз мараз?
Сенми ҳали менга берадиган дарс.
Пашшалар додини берганман роса,
Ўргатма Сен менга ақли норасо. ”
Узр, пашшашунос, муҳтарам устод,
Лек аждар, девлардан бўлинг эҳтиёт.
12. 02. 2015