16 December 2015
14:27 -
Олмалиқдаги комбинатдан олтин ўғирланган
“Озодлик” радиосининг ўз манбаларига таяниб хабар қилишича, Олмалиқ кон-металлургия комбинати Бош директорининг хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Фурқат Каримқулов Миллий Хавфсизлик Хизмати томонидан ҳибсга олинган. У олтин ўғирлаганликда гумонланмоқда. Ҳатто бир қанча матбуот нашрлари комбинат бош директори Александр Фармоновнинг ҳам ишдан бўшатилгани ҳақида ёзди. Аммо комбинат мулозимлари буни инкор қилмоқда.
“Фурқат Каримқуловни Миллий хавфсизлик хизмати ҳибсга олди. Биз олган маълумотларга кўра, у 11 килограмм олтинни ноқонуний ўзлаштиришда айбланаётган экан. Каримқулов ҳозир республика МХХси подвалида сақланмоқда”, дебди радио манбаси.
Ўғрилик ва порахўрлик оддий нарсага айланган Ўзбекистон учун бу хабарнинг муҳим жойи ҳам йўқ, дейди мухбиримиз. Бизда йилига 100 тоннадан ортиқ олтин олинишини ҳамма билади, аммо , бунча олтин қандай ишлатилаётгани, қаёққа кетаётгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ экан, қандайдир 11 килограмм билан МХХ шуғулланнаётгани ҳам кулгили. Радионинг манбаси эса, Фурқат Каримқуловнинг одамлари ёки унинг қариндошлари эканлигига, айнан уларнинг ўзи радио билан алоқага чиққанларига ҳам шубҳа йўқ.