16 December 2015
15:52 -
АҚШ Давлат Котиби Москага келди, Путиннинг боши осмонга етди, бошқа гап йўқ
Кеча Москвада бўлган АҚШ Давлат Котиби Жон Керри аввал россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан кўришди, кейин у Сергей Лавровнинг иштирокида Владимр Путин билан бирнеча соатлик учрашув ўтказди. АҚШ ахборот воситаларида Керрининг бу ташрифига ортиқча эътибор берилмаганидан тушунса бўладики, ҳеч ким бу учрашувдан жиддий натижалар кутмаган, натижа бўлмади ҳам.
Аммо, расмдан ҳам кўриниб турганидек, Путин жуда хурсанд. Унинг тушунса бўлади, чунки яккамаховга айланиб бораётган, турклар рус учоғининг уриб туширганига адекват жавоб ҳам беролмай обрўси тушиб кетаётган Россия Президентининг олдига, кимсан, АҚШ Давлат Котиби келди-я.
Учрашувлардан кейин Керри ва Лавров биргаликда матбуот конференцияси ўтказдилар. Уларнинг айтишича, музокараларнинг марказида Суриядаги уруш масаласи турган, аммо Украинадаги конфликт ҳам четда қолмаган. АҚШ Давлат Котиби Минск шартномалари бажарилмагунча, Россияга қарши санкциялар юмшатилмалигини айтган.
Аммо, унинг қуйидаги гаплари кутилмаган воқеа бўлди дейиш мумкин: "АҚШ ва унинг атрофидаги коалиция Башар Асад режимини ҳозир ўзгартиришга интилмайди". Тўғрисини айтса, АҚШ бу масалада Путин олдида чекинди. Путинни хурсандигининг бошқа сабаби айнан шу нарса бўлса ажаб эмас.
Тарафлар ИШИДга қарши биргаликда кураш бўйича умумий фикрда эканликларини билдирдилар. Аммо, амалда шундай бўлишига ишониш қийин. Чунки, ҳозир ҳамма тарафлар ўз стратегик максадлари йўлида ИШИДдан фойдаланиб олишни ўйламоқдалар.
Эслатиб ўтиш керакки, келаётган жума куни Нью-Йоркда Сурия масаласи бўйича унга аралашган ҳамма давлатлар ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши бўлади.