12 December 2015
08:05 - “Ўзнефтмаҳсулот”: яқин йилларда Ўзбекистонда бензин муаммоси бўлмайди
Ўзбекистонгнинг бир қанча маҳаллий нашрларига кўра, мамлакатда яқин бир неча йил ичида метанолни қайта ишлаш орқали ундан бензин олиш ҳажмини оширилади. 2016 йилдан Хитойнинг China САМС Engineering Со. компанияси томонидан олиб бориладиган замонавий поливинилхлорид комплекси қурила бошлайди. Мазкур муассаса томонидан поливинилхлориддан ташқари йилига 300 минг тонна метанол ишлаб чиқарилади.

“Комплекс 2018 йилда ишга туширилади. Биз бунга тайёр туришимиз лозим. Ҳозирда метанолни бошқа маҳсулотга айлантиришнинг янада самарали усулларини ишлаб чиқмоқдамиз. Истиқболли усулларидан бири метанолни бензинга айлантириш технологиясидир”, - дея қайд этди агентлик ахборот манбаси.

Мазкур йўналишда Япониянинг Mitsubishi ҳамда Даниянинг "Хальдор Топсе" компаниялари бошчилигида консорциум ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди. Айни пайтда томонлар “Навоийазот” базасида ҳамкорликдаги лойиҳани амалга ошириш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда. Унинг умумий қиймати 100 миллион долларга баҳоланмоқда. Мазкур маблағнинг 50 миллионини хорижлик сармоядорлар тақдим этиши лозим, деб ёзди kun.uz нашри.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону