12 December 2015
07:29 - АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп мусулмонларга ташланди, аммо республикачи номзодлар ичида биринчи ўринда қолди

АҚШда 2016 йилда бўладиган президентлик сайловларида Республикачилар Партиясидан номзод бўлиш учун курашаётган Доналд Трамп 7 декабрда мусулмонларнинг АҚШга кўчиб келишини тақиқшлаш кераклигига ҳақида гапирган эди. Оқ Уй расмийлари ва АҚШ Конгрессининг иккала палатаси раҳбарлари дарҳол Доналд Трампнинг бу таклифини қораладилар. Ғарб давлатларининг бир қатор сиёсатчилари ҳам бу қоралаш кампаниясига қўшилдилар.

Аммо, 8 декабрь куни АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси, яъни Вакиллар Уйи, 407 га қарши бор-йўғи 19 овоз билан АҚШга 38 мамлакатдан келаётганлар учун виза режимни қаттиқлаштиришга қарор қилди. Бундай қарор 2 декабрь куни Калифорния штатида эр-хотин мусулмон террорист 14 кишини ўлдириб, 17 кишини ярадор қилишига жавобан қабул қилинди. 38 мамлакат эса, асосан мусулмон ўлкалари. Яъни, АҚШ Конгресси Доналд Трамп айтган йўналишда қадам қилди. Ҳеч шубҳасиз, мусулмонларнинг АҚШга эмиграцияси бутунлай тўхтатилмайди, аммо қадамма-қадам кескин камайтирилади.

"Ҳаракат" агентлиги бу масалада феълан Доналд Трамп тарафида турди ва Доналд Трапм аслида мусулмонларга ёрдам бериш, уларнинг кўзини очиш йўналишида шок терапияси усуллари билан ҳаракат қилаётганини урғулади.

Дунёнинг энг обрўли оммавий ахборот воситаларидан бири бўлган Reuters агентлиги кеча ўзи ўтказган сўровнома натижаларини эълон қилди. Доналд Трампнинг мусулмонларга тегишли гаплари ҳар тарафдан қораланишига қарамасдан, у барибир президентликка номзод бўлиш учун курашаётган республикачилар ичида биринчи ўринда турибди. Республикачиларнинг 35 фоизи унга овоз бермоқчи.

Сайловда қатнашадиган республикачиларнинг кўпчилиги Доналд Трампнинг мусулмонларга қарши гапларига ортиқча эътибор бермаган, аммо сайловчиларнинг 29 фоизга у гапларни мусулмонларга қарши деб баҳолаган бўлса, 64 фоизи бундай деб ҳисобламаган, яъни мусулмонларга бундай муносабатни табиий деб қабул қилган.

Нима ҳам дердик, бу натижалардан биринчи навбатда мусулмонлар хулоса чиқаришлари лозим.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону