Кечаги хабарларимиздан бирида, АҚШ президентлигига Республикачилар Партиясидан номзод бўлиши кутилаётган Доналд Трамп мусулмонларни АҚШга эмиграциясини тақиқлаш кераклиги ҳақида гапирганини билдирган эдик. Оқ Уй расмийлари ва АҚШ Конгрессининг иккала палатаси раҳбарлари дарҳал бунга ўз фикрларини билдирдилар. Бир оғиз сўз билан айтсак, уларнинг ҳаммаси Доналд Трампнинг бу таклифини қораладилар.
Аммо, кеча Конгресснинг қуйи палатаси, яъни Вакиллар Уйи 407 га қарши бор-йўғи 19 овоз билан АҚШга 38 мамлакатдан келаётганлар учун виза режимни қаттиқлаштиришга қарор қилди. Бундай қарор 2 декабрь куни Калифорния штатида эр-хотин мусулмон террорист 14 кишини ўлдириб, 17 кишини ярадор қилишига жавобан қабул қилинди. 38 мамлакат эса, асосан мусулмон ўлкалари.
Кўриниб турибдики, Вакиллар Уйи мусулмонларга АҚШга киришни қийнлаштирди, яъни Доналд Трамп айтган йўналишда қадам қилди. Ҳеч шубҳасиз, мусулмонларнинг АҚШга эмиграцияси бутунлай тўхтатилмайди, аммо қадамма-қадам кескин камайтирилади.