09 December 2015
06:40 -
Истанбулда турк тилли социологларнинг навбатдаги йиғилиши яна Ўзбекистонсиз ўтди
Турк тилли социологлар жамиятининг 6-чи халқаро конгресси Истанбулда икки кунлик ишини тамомлади. Конгрессда Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озорбайжон, Татаристон ва Бошқирдистон давлатларининг олим ва тадқиқотчилари иштирок этишгани Казинформ агентлигининг хабарида айтилган.
Конгрессда глобал жаарёнларнинг сиёсий ва иқтисодий соҳаларга, жумладан, турк тилли давлатларнинг ўзаро муносабатларига таъсири, жаҳондаги сиёсий ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш йўллари муҳокама қилинган.
Умумий гаплардан иборат бўлган хабардан бу Конгресснинг қанчалик фойдали бўлганини тушуниш қийин, дейди мухбиримиз. Аммо, Турк дунёсининг келажаги нуқтаи назардан бундай учрашувлар ўта муҳим эканлигини гапириб ўтириш ҳам керак эмас. Шу сабабли, бундай йиғилишларда Ўзбекистон ва Туркманистон вакилларининг иштирок этамаётгани - Турк дунёсига нисбатан душманлик руҳидаги қадамдир.
Аҳолисининг сони бўйича Турк дунёсида иккинчи ўринда турган Ўзбекистонда Ислом Карим бошчилигида ҳукм сураётган тожиклар режими бундай иш қилаётгани тушунарли. Аммо ўзбек зиёлилари, хусусан, ўзини миллатчи ва ҳатто турончи деб ҳисоблайдиган зиёлилар оғзини ҳам очмаётгани - ўзбеклар ва Турк Дунёсига нисбатан қилинаётган жиноятдир.
Қолаверса, бу каби мавзуларнинг "Бирлик" Партиясининг жарчиси бўлган "Ҳаракат" агентлигидан бошқа ҳеч қаерда тилга олинмаслиги ҳам аҳволимизнинг кўрсатгичидир.