10 December 2015
08:33 - TIME журналининг хатоси: "Йилнинг Одами" Ангела Меркел эмас, Доналд Трамп бўлиши керак эди

Кеча бу машҳур журнал Германия канцлери Ангела Меркелга "Йилнинг Одами" унвонини берилганини эълон қилди. Журнал таҳририяти ўз қарорини тушунтириш учун, Ангела Меркел жаҳоннинг иқтисодий кучи бўйича 4-чи мамлакати бўлган Германиянинг раҳбари, Европанинг энг қудратли лидери эканлигидан ташқари, бу йилги муҳожирлар кризиси пайтида, яъни ҳатто Европанинг келажаги борми деган саволлар ўртага отилган вақтда, ўзини "тенги йўқ ўйинчи" сифатида кўрсатганини урғулайди.

Бундай унвон бериш учун дунёнинг бир даста таниқли исмлари номзод сифатида кўриб чиқилибди ва Ангела Меркелга биринчи ўрин берилибди. Аммо, иккинчи ўринда ИШИД лидери Абу Бакр Ал-Боғдодий, учинчи ўринда эса, ҳозир АҚШда Республикачилар Партияси номидан президентликка номзод бўлиш учун курашаётган Доналд Трамп қолгани ҳам қизиқ, дейди мухбиримиз.

Аслида, биринчи ўринга Доналд Трамп қўйилиши ва айнан унга "Йилнинг Одами" унвони берилиши тўғрироқ бўларди. Унинг шок терапияси усулида айтилаётган танқидий сўзлари кўпчиликка ёқмаётгани маълум. Масалан, унинг АҚШга мусулмонларни киритмаслик кераклиги ҳақидаги сўзлари бутун Ислом дунёси ва ўзини либерел деб ҳисоблайдиган Ғарб сиёсатчиларининг танқидига учради.

Ваҳолангки, Доналд Трампни тўғри тушунишга ҳаракат қилиш керак. УАҚШнинг ва бутун дунёнинг портлаш нуқтасига келган муаммоларига одамларнинг эътиборини тортиш учун уринмоқда.

Масалан, унинг мусулмонларга ёқмаётган сўзлари, аслида, мусулмонларнинг кўзини очиши керак. Нима учун мусулмонлар дунёнинг энг қолоқ ва қашшоқ қисмига айлангани, нима учун "терроризм" ва "ислом терроризми" ифодалари синонимга айланиб бораётгани устида ўйлашга чақириши керак. Ана ўшандагина мусулмонлар ўз динлари ислоҳотларга муҳтож эканлигини тушуниб етадилар, Ислом уламоларини бу саволлар устида ўйлашга мажбур қиладилар ва охир-оқибатда Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилади. Акс ҳолда, Ислом динининг келажаги савол остида қолади.

Замонавий дунёнинг фундаментал муаммоларига ҳамманинг диққат-эътиборини тортаётган Доналд Трамп 2015 йилдаёқ "Йилнинг Одами" бўлиши керак эди. Ўйлаймизки, 2016 йида барибир шундай бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону