07 December 2015
09:18 - Барак Обама: Терроризм хавфи реал, аммо биз уни бартараф қиламиз. Доналд Трамп: Бизга янги президент керак!

Кеча кечқурун АҚШ халқига мурожаат қилган АҚШ Президенти Барак Обама террор хавфининг "янги босқичини" енгишга ваъда берди. У Оқ Уйнинг Овал Офис деб аталадиган залидан халққа мурожаат қилар экан, ўзини танқид қилаётганларни ҳам ҳисобга олиб, яқинда бу соҳада катта муваффақиятлар бўлишини билдирди, аммо, Ироқ ва Сурияда бўладиган узоқ ва қимматли урушга кирмаслигини урғулади.

Табиий, у 4 кун аввал эр-хотин мусулмоннинг Калифорния штатида 14 кишини ўлдириши билан битган терактни қоралади, миллий хавфсизлик масаласини одамларга қурол сотишни назорат остига олиш билан боғлади ва мамлакат парламентидан қурол сотишни чеклашни сўради. У ИШИДни исломга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини ҳам гапирди.

У дунёда терроризмни йўқ қилиш учун 4 қадам қилиш кераклигини алоҳида тилга олди. Унга кўра:

Биринчи. Сурия ва Ироқда жангарилар ва уларнинг лидерларига қарши авиаҳужмларни давом эттириш.

Иккинчи: Ироқ ва Суриянинг террористлар билан курашаётган ҳарбий кучларини қўллаб-қувватлаш.

Учинчи: АҚШ раҳбарлигидаги коалиция ИШИДга қарши курашни биргаликда давом эттиравериши.

Тўртинчи: Суриядаги кризисни сиёсий йўллар билан ҳал қилиш ҳаракати воситасида ҳамма давлатларни террорга қарши курашда бирлаштириш.

АҚШ Президенти таклиф қилган 4 қадамни тўғри баҳолаш осон эмас, дейди мухбиримиз. Аммо ҳозир АҚШ президенти бўлиш учун кураш олиб бораётган республикачи Доналд Трамп ўзининг Твиттер саҳифасида Барак Обаманинг мурожаати ҳақида шундай дебди: "Бор йўғи шуми? Бизга янги президент лозим."

Ҳа, Доналд Трампга қўшилиш керак. Чунки, кўриниб турганидек, Барак Обама ислом терроризмига қарши нима қилиш кераклигини билмайди, мусулмонларнинг тепкисидан қўрқиб, ҳатто "ислом терроризми" ифодасини ишлатмасликка ҳаракат қилади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону